Жиззах туманидаги “Агротехсервис машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятида техникаларни дала ишларига тайёрлаш изчил амалга оширилмоқда.
Айни пайтда жамиятга тегишли ўн битта “Магнум” ва иккита “МХ-255” ҳайдов трактори баҳорги экиш ишларига ҳозирланаётир. Февраль ойи якунига қадар улар шай ҳолатга келтирилади. Ғалла ўриш комбайнларини таъмирлаш ишлари эса ҳозирга қадар 70 фоиз бажарилган бўлиб, апрель ойида якунланади.