Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан ёш тадбиркор Севара Аҳмедова «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки молиявий кўмагида «Жарқўрғон зиё» хусусий корхонасини ташкил этди. Замонавий технологиялар асосида катталар ва болалар учун мавсумий пайпоқлар ишлаб чиқарилаётган кичик корхонада айни пайтда ойига 40-45 минг жуфт сифатли маҳсулот тайёрланмоқда.
Севаранинг тадбиркорлик фаолиятида унинг ишбилармонлик қобилияти, ташаббускорлиги ва хитой тилини яхши билиши қўл келмоқда. Жорий йилда ишлаб чиқаришни икки баробар ошириш орқали иш ўринларини янада кўпайтиришни мўлжалламоқда. Ҳозирда бу ерда ўнга яқин йигит-қиз доимий иш билан таъминланган.