Sanoat yarmarkasi va kooperatsiya birjasi

     «Ўзкўргазмасавдо» марказида Тошкент ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси иш бошлади.Унда электротехника, металлургия, машинасозлик, қурилиш материаллари, дори-дармон, тиббиёт, енгил саноат, чарм-пойабзал, кимё, мебель, чинни, босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш тармоқлари ва бошқа корхоналар иштирок этмоқда. Корхоналар стендларида пойтахтимиз саноати салоҳияти, хусусан, маҳаллийлаштириш дастури доирасида ўзлаштирилган маҳсулотлар, илғор инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда халқ истеъмоли моллари намойиш этилмоқда. Ўтган йилги саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида 68 миллиард сўмлик шартномалар имзоланиб, шунингдек иштирокчилар ўз маҳсулотларини экспортга сотиш учун 65 миллион долларлик келишувларга эришган эди. Жорий йилги кўргазмада қарийб 250 корхона ишлаб чиқаришнинг деярли барча тармоқлари бўйича маҳсулотларини намойиш этаётгани пойтахт саноат имкониятларининг ортиб бораётганидан далолат бериб, ади. Ташкилотчилар фикрича, кўргазмада 80 миллиард сўмлик ва 70 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Chop etildi

    1/2020

    № 1/2020

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • REKLAMA

  • Jurnal sotib oling

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.