Термизда «Менинг бизнес ғоям» танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўлами ишлар амалга оширилиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини моддий ва маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Танловда касб-ҳунар коллежларининг 140 нафар битирувчиси ўз бизнес-режаси билан иштирок этди.Тадбирда иқтисодчи олимлар, тижорат банклари, меҳнат бошқармаси, солиқ ва бошқа идоралар мутахассислари томонидан ёшларга бозорни ўрганиш талаблари, бизнес-режа тузиш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, кредит таъминоти каби мавзулар юзасидан зарур маълумотлар берилди. Тадбир доирасида ёшларнинг турли йўналишлар бўйича бизнес лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.Саралаб олинган 40 иштирокчининг 1 миллиард 300 миллион сўм миқдоридаги истиқболли бизнес ғоялари вилоят миқёсида молиялаштиришга тавсия этилди.
Манба: «ЎзА»