Банкларнинг деярли барчаси фойдага кирган, аммо «минус»да юрган банклар ҳам йўқ эмас.
Spot.uz нашри Ўзбекистон банкларининг 2021 йилдаги дастлабки уч ой бўйича молиявий ҳисоботини ўрганиб чиқди ва уларнинг деярли барчаси апрель ойига «плюсда» етиб келганлигини аниқланди.
Эътибор беринг: кўплаб банклар давлатга тегишли ва улар давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда, бу эса бозор шароитида уларнинг рентабеллигини тўлиқ аниқлашни қийинлаштиради.
200 миллиард сўмдан ортиқ
“Oʻzsanoatqurilishbank” — 258,6 миллиард;
Milliy bank (MB) — 230,9 миллиард.
100 дан 200 миллиард сўм оралиғигача
Бундай банклар сони учтани ташкил этди:
“Ipoteka bank” — 169,5 миллиард;
“Xalq banki” — 163 миллиард;
“Ipak Yoʻli” банки — 100 миллиард.
50 дан 100 миллиард сўмгача
Ушбу тоифада банклар эса еттитани ташкил этди:
“Hamkorbank” — 99,8 миллиард;
“Trastbank” — 93 миллиард;
“Kapitalbank” — 81,6 миллиард;
“Asakabank”— 74 миллиард;
“Orient Finance Bank” — 56,7 миллиард;
“Qishloq qurilish bank” — 53,8 миллиард;
“Aloqabank” — 51,7 миллиард.
10 миллиарддан 50 миллиард сўмгача
Бундай банклар сони тўрттага етди:
“Agrobank” — 39,5 миллиард;
“InFinBank” — 31,8 миллиард;
“Asia Alliance Bank” — 24,1 миллиард;
“KDB Bank” — 20,1 миллиард.
0 дан 10 миллиард сўмгача
Бу банклар:
“Tenge Bank” — 8,8 миллиард;
“Mikrokreditbank” — 8 миллиард;
“Ziraat bank” — 7,9 миллиард;
“Savdogarbank” — 3,8 миллиард;
“Turonbank” — 2,7 миллиард;
“Ravnaq bank” — 2,3 миллиард;
“Poytaxt bank” — 2 миллиард;
“Anorbank” — 717 миллион.
«Минус»даги банклар эса қуйидагилар:
Бир нечта банклар биринчи чоракни салбий натижалар билан якунладилар. Улар орасида “Madad Invest Bank”, “Hi-Tech Bank”, “Oʻzagroeksportbank”, “Universalbank”, “Turkistonbank” ва “TBC Bank” бор.