(O´zbek) Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги ва уни ўлчаш усулларини аниқлаш

1/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлактлар учун норасмий иқтисодиётнинг кенгайиши энг долзарб муаммо ҳисобланиб, у сифат жи­ҳатдан турли хил фаолият турларини бирлаштириб, давлат бошқа­рувига ва статистика ҳисобига олинмайдиган ҳамда қо­нунчиликка бўйсунмайдиган иқтисодий воқелик ҳисобла­нади. Унинг ажралмас таркибий қис­ми бўлган аҳолининг норасмий меҳ­нат билан бандлиги айниқса, ривожланаётган мамлакатларга хос бўлиб, кенг маънода ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва жамиятнинг барқарор­лигини таъминлашда муҳим аҳа­миятга эга.
     Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд бўлиб, у баъзи муҳим ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни бажаради. Биринчидан, иқтисодиётнинг расмий секторида иш топа олмаган меҳнат ресрусларини иш билан таъминлайди ва норасмий сектор фавқулодда даромад олиш имкониятини тақдим этган ҳол­да, ночор қолганлар учун ҳақиқий ижтимоий ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан, норасмийлик кўпинча бизнес бошлашнинг бир усули сифатида расмий секторга ўтишга қадам ҳисобланади. Бироқ со­лиқ тушумлари, меҳнат самарадор­лигининг пастлиги, ижтимоий таъминотнинг йўқлиги юқорида айтиб ўтил­ган яширин ижтимоий фойдалардан юқори бўлиб, аҳолининг расмий меҳ­нат билан бандлигига ўтказиш бўйича самарали сиёсатни амалга ошириш унинг ижтимоий ҳимоясини таъ­минлашга хизмат қилади.
     Норасмий иқтисодиёт жаҳондаги меҳнат ресурсларининг ярмидан кў­пини ва 90 фоиздан ортиқ микро ва кичик корхоналарни қамраб олади. Норасмийлик дунёда меҳнат бозорларининг муҳим хусусиятларидан ҳи­собланиб, у миллионлаб иқтисодий бирликлар ва юз миллионлаб ишлаётган шахсларни қамраб олади.
     «Норасмий иқтисодиёт» ибораси жуда катта маънони англатиб, турли хил вазиятлар ва ҳодисаларни ўз ичига олади. ХМТнинг 2002 йилдаги Хал­қаро меҳнат конференцияснинг 90- сессиясида норасмий иқтисоди­ётни аниқлаш бўйича ёндашувидаги Резолюциясига мувофиқ норасмий иқ­тисодиёт «қонунчилик ёки амалда расмий ҳуқуқий қамраб олинмаган ёки тўлиқ қамраб олинмаган ишлаётган шахслар ёки фаолият юритаётган иқтисодий бирликларнинг барча иқтисодий турларини ўз ичига олади».
     Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги масаласи ва унинг даражасининг юқорилиги мамлакатимиз иқтисодиёти ва ҳаётида анча жиддий муаммоларга сабаб бўлаётганлиги соҳа мутахассислари олдига унинг кўламини аниқлаш ва самарали тартибга солиш вазифасини қўймоқда.
     Норасмий бандлик долзарб муаммо сифатида бутун дунё олимлари ва амалиётчилари томонидан ўр­ганилиб, ушбу ҳодисанинг манбаси ва сабабларидан: иқтисодий ўсиш сифатининг пастлиги, мамлакат иқтисодий хавфсизлигининг етарли да­ражада юқори эмаслиги, демографик ўсишнинг юқори даражаси, ходимлар ижтимоий ҳимоясининг пасайиши, тенгсизлик ва қашшоқликнинг ўсиши, ислоҳотларга меҳнат бозорининг мослашувчанлиги, давлат даромадларининг камайиши, глобаллашув шароитида компанияларнинг адолат­сиз рақобатлашувининг тарқалиши каби ҳолатлар, деб ҳисобланади.
     Юқори даражадаги норасмий бандлик ишчига, корхонага ва жамиятга кўплаб салбий таъсир кўрсатиши сабабли ушбу муаммо БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (инг. Sustainable Development Goals, SDGs) кўрсаткичлари тизимига киритилган ва БМТга аъзо барча давлатлар Барқарор ривожланиш мақ­садларини имзолаб, 2030 йилгача бўлган даврда cамарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқам­ровли иқтисодий ўсишга эришиш мажбуриятини олганлар.
     Кўп ҳолларда меҳнат бозоридаги норасмий секторда бандликнинг пайдо бўлиши иқтисодиётнинг расмий секторида иш ўринларининг етишмаслиги натижаси, деб қарала­ди. Одатда, норасмий бандлик уч турга бўлинади: ўзини ўзи иш билан таъминлаш, ёлланган норасмий банд­лик ва нотурғун бандлик. Норасмий бандликнинг энг кенг тарқалган соҳа­си савдо, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш секторига тўғри келади. Кўп мамлакатларда норасмий сектордаги фаолият иккинчи иш сифатида амалга оширилади.
     Илк бор «норасмий бандлик» термини ХМТнинг йўлланмаси билан Африканинг қолоқ мамлакатларида тадқиқот олиб борган англиялик социолог Кейт Харт 1973 йилда «Норасмий даромад олиш имкониятлари ва Гана шаҳарларида иш билан банд­лик» асарида муомалага киритган.
     Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлигини аниқлаш ва уни қо­нунчиликка риоя этишини таъминлаш амалда анча муаммоли масала бўлиб қолмоқда. Яширин иқтисодий фаолият натижасида юзага келган молиявий йўқотишлар ва норасмий фаолиятнинг салбий иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари туфайли кўп­лаб давлатлар аҳолининг расмий меҳ­нат билан бандлигини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.
     Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз маърузаларида: «Ислоҳотларимизга жиддий тўсқинлик қилаётган «яширин иқти­содиёт»га барҳам берилмас экан, соғлом рақобат ҳам, қулай инвестиция муҳити ҳам шаклланмайди» деб таъкидлаган ва ушбу ҳодисанинг келиб чиқиш омилларини чуқур таҳлил қилган ҳолда унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш ҳақида топши­риқ берганлари ушбу муаммонинг мамлакатимиз учун ҳам ўта долзарб­лигини кўрсатади.
     Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги кўплаб салбий оқибат­лар билан боғлиқ: солиқларни тўлаш­дан бўйин товлаш, коррупция, ноқо­нуний фаолият, инвестицияларнинг паст даражаси, тақсимланмаган ресурслар, ижтимоий суғурта қилинма­ган ходимлар ва бошқалар. Кўп ҳол­ларда давлатнинг дастлабки ёндашуви норасмий фирмалар ва тадбиркорларни таъқиб қилиш, шунингдек, расмий ижтимоий ҳимоя тизимига эга бўлмаган норасмий меҳнат билан бандларга ёрдам бериш эди.
     Норасмий фаолият – бу бозорларни тенглик, мос равишда ёки ҳад­дан ташқари тартибга солиш ва давлат суғурта тизимларининг паст сифатига бўлган муносабатдир. Баъзи одамлар норасмий бандликни касбни танлаш билан бир хил тарзда танлайдилар: бу уларнинг кўникмалари, маълумотлари ва умидларини ҳисобга олган ҳолда мавжуд бўлган энг яхши имкониятдир.
     Бу норасмий секторнинг моҳия­тини аниқлаш учун ҳам аҳамиятлидир. Биринчидан, аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги ноиложликдан ҳисобланади. Норасмий меҳнат билан банд фуқаролар, агар расмий иш ўринлари мавжуд бўлганида расмий бандликни афзал кўрган бўлар эди, чунки расмий иш ўринларида кўпроқ иш ҳақи тўланади ва меҳнат қонунчилигида мажбурий имтиёзлартаклиф қилинади.
     Иккинчидан, айниқса, шаҳарлар­да расмий секторда иш ўринларини яратишга рағбатлантиришга уриниш аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлигининг янада ошишига олиб келиши мумкин. Бунинг сабаби оддий. Расмий иш ҳақи қишлоқ жойларига нисбатан юқори экан, аҳоли­нинг расмий меҳнат билан бандлигининг кенгайиши қишлоқ жойларидан шиддат билан шаҳарларга миграция қилишига сабаб бўлади.
     Шундай қилиб, норасмий бандликни ва шаҳарда ишсизликка қарши курашнинг ягона ҳақиқий воситаси – бу қишлоқ жойларини ривожлантириш ҳисобланади. Қишлоқ жойларининг катта салоҳият ва меҳнат ресурсларига эга эканлигини ҳисобга олиб, ҳудудларда зарур инфраструктураларни ривожлантириш ишсизлик ва аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлигини камайтиришга, ҳудудларнинг тенг, мутаносиб ривожланишини таъминлайди ҳамда қишлоқ жойларидан шаҳарларга миграция оқимининг сезиларли камайишига сабаб бўлади.
     Бироқ норасмий даромаднинг катта қисми, бу ёки бошқа йўл билан расмий иқтисодиётда сарфланиши яширин ялпи талабнинг бир қисмига айланади ва натижада, расмий иқ­тисодиёт ялпи талабнинг ўсиши ҳи­собига иқтисодий ривожланишга қўшимча имконият пайдо бўлади.
     Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги жамиятда ижтимоий амортизатор сифатида хизмат қилади ва маълум даражада ижтимоий зиддиятларни юмшатиши мумкин. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат аҳолини ишсизликдан самарали ҳимоя қила олмаслигисабабли норасмий бандлик ишсизларга маълум бир кўмак вазифасини бажаради.
Норасмий иқтисодий фаолиятда иштирок этолмай қолган фуқароларга ҳеч бўлмаганда бир оз бўлсада даромадга эга бўлишга имкониятини беради. Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги ишсизликдан кўра афзал бўлиб, фуқаролар даромадларининг мақбул даражада ушлаб туришига ёрдам беради.
     Бироқ бошқа томондан, аҳоли­нинг норасмий меҳнат билан бандлиги ижтимоий ҳимояланмаган аҳо­лининг кўпайишига олиб келади. Аҳо­лининг норасмий меҳнат билан бандлиги эса ўз навбатида уларнинг даромадлари солиққа тортилмаслиги сабабли турли даражадаги бюджетларга ва жамғармаларга маблағ­лар тушумларининг камайиши кузатилади.
     Бюджет даромадларининг паса­йиши қатор салбий оқибатларга олиб келади. Бу эса ўз навбатида давлат институтлари ва дастурларини молиялаштириш имкониятларининг па­сайишига олиб келади ва натижада келгусида, давлатнинг аҳоли олдидаги мажбуриятларни бажара олмас­лиги, ижтимоий дастурлар ва маошларнинг кечикишига ҳамда даромадлар тенгсизлигининг ошишига олиб келади.
     Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар кўплаб меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий имтиёзлардан маҳрум бўлганлари сабабли расмий ишлайдиганларга нисбатан ёмон аҳволга тушиб қолишади. Аксарият ҳолларда норасмий бандларнинг ўртача иш ҳақи расмий ишлайдиганларга нисбатан анча паст бўлади.
     Таҳлил қилиш мақсадида барча норасмий иш билан банд бўлганларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
     1) расмий корхоналарнинг норасмий ходимлари;
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.