(O´zbek) Дунёнинг энг улуғ иморати

6/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ёшлар – келажагимиз ворис­лари! Уларнинг ҳар томонлама етук-баркамол, эл-юрт корига ярайдиган, маъ­навий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳияти юқо­ри инсонлар бўлиб вояга етиши кўп жиҳатдан ёшлик чоғлари оилада, болалар боғчасида ва мактабда олган таълим-тарбияларига боғлиқ. Шу боис халқимиз, маърифатпарвар аж­додларимиз, оламшумул довруғ қозонган буюк алломаларимиз бу масалага мудом юксак масъулият ва теран нигоҳ билан ёндашишган. Ўғил-қизларни мурғаклигиданоқ одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашга, уларга чуқур таълим беришга, ижтимоий фойдали касб-ҳунарларни эгаллашни ва инсоний фазилатларни ўргатишга, энг муҳими, барчасининг онгига боқий қадриятларни асраб-авайлаш, элга садоқат, Ватанга му­ҳаббат туйғуларини сингдиришга ҳаракат қилишган. Бундай хайрли мақсадларга хизмат қиладиган, беба­ҳо фазилатлар ва билимлар ўчоғи саналган мактабни эса дунё иморатлари ичида энг улуғи, дея қадрлашган.
     Табиийки, юртимизда асрлар оша синовдан ўтиб, ҳар томонлама сай­қалланган бу анъанага ҳозир ҳам қатъий риоя қилинаяпти. Мактаб ва таълим тизимини замон талабларига монанд ривожлантиришга ҳамиша устувор вазифа сифатида жиддий эътибор қаратилаяпти. Эзгу ниятда умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини ва инфратузилмасини такомиллаштириш, педагог-ўқитувчиларнинг касб маҳорати ва малакасини ошириб, таълим сифатини тубдан яхшилаш чоралари кў­ри­лаяпти. Буни пойтахтимизда айни йўналишда олиб борилаётган ишлар мисолида ҳам кузатиш мумкин.
     Ҳозир Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфида 322 та муассаса бор. Шундан 291 таси мактаб, 3 таси Меҳрибонлик уйи, 16 таси махсус мактаб-интернат, 12 таси «Баркамол авлод» болалар мактаблари ҳисобланади. Умумтаълим мактабларида 436048 нафар ўғил-қиз ўқимоқда, уларга 22937 нафар педагог ходим таълим-тарбия бермоқда.
     Ўтган ўқув йилида 11-синфни тамомлаган 13843 нафар ўқувчидан 106 нафари кумуш медалга, 202 нафари олтин медалга лойиқ кўрилди. 4983 нафар навқирон йигит-қиз ёки жами битирувчиларнинг 36 фоизи маҳал­лий ва чет эллардаги олий ўқув юрт­ларига ўқишга кирди. Бугунги кунда 2975 нафари шартнома асосида, 2008 нафари грант асосида таҳсил ол­моқда.
     Биз 2019–2020 ўқув йилида 11-синфни битирадиган 27987 нафар ёшларнинг камида 50 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга киришини таъминлашга интилаяпмиз. Айни кезларда ёшларга шунга яраша билим бериш пайида бўлаяпмиз, шунингдек, ўқишга киролмаган ёки талаба бўлишга иштиёқ билдирмаган битирувчиларимизнинг бандлигини ўрганиб, ишга жойлашишларига ваколатимиз доирасида кўмаклашаяпмиз.
     Албатта, келгуси режаларимиз янада улуғ ва янада салмоқли. Биринчи навбатдаги вазифамиз таълим сифатини оширишдан иборат. Бу мақсадга эришиш учун зарур чораларни қўллаяпмиз. Айниқса, ўқитув­чилар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш йўлида мунтазам изланаяпмиз. Ана шундай саъй-ҳа­ракатларимиз самараси ўлароқ, мактабларимизда кузатув кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди. Улар таълимда шаффофлик ва тенгликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда. Охирги пайтларда мактаб директорларидан 44 нафари бу лавозимга кузатув кенгашлари аъзолари билан маслаҳатлашилган ҳолда тайинланди. 307 нафар директор эса ўз маҳора­тини оширмоқда. Қолаверса, ша­ҳардаги барча умумий ўрта таълим мактабларида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида STEAM фанлари (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) ҳамда Ўзбекистон тарихи, она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари учун замонавий педагогик технологиялар ва илм-фан ютуқларидан дарс жараёнларида самарали фойдаланиш бўйича мунтазам равишда амалий семинарлар, тренинглар, «очиқ дарс»лар, маҳорат сабоқлари ўтка­зилмоқда.
     Булардан ташқари биз ўқувчилар­нинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича саводхонлик даражасини халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS) асосида тизимли равишда (ҳар чорак якунида) аниқлаб боришни ўзлаш­тирмоқдамиз. Бу мактаб раҳбарлари зиммасига маҳоратли ўқитувчилар­дан иборат Педагогик маҳорат гуру­ҳини ташкил этиш ва улар ёрдамида умумий ўрта таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш вазифасини юклайди. Қолаверса, директорлар «Энг яхши методик лойиҳа» танлови, «Билимдонлар клуби» фаолияти асосида ўқитувчилар ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш, дарс ўтиш маҳо­ратини оммалаштириш ва уларни рағбатлантириш механизмини амалиётга жорий этишлари лозим.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.