(O´zbek) Муаммолар ҳал этилмоқда, режалар бажарилмоқда…

5/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон кимё соҳа­сининг йирик корхонаси саналмиш «Navoiyazot» акциядорлик жамияти 55 йиллик тарихга эга. У ўз фаолиятини дастлаб мамлакатимиз халқ хўжалиги учун зарур аммиакли селитра, сўнгра бошқа кимёвий маҳсу­лотлар ишлаб чиқаришдан бошлади. Ўша кезлар фойдаланишга топширилган илк агрегатлар нафақат заводнинг, балки кимё саноатининг маҳаллий мижозларни ўзимизда тайёрланган зарур маҳсулотлар билан таъминловчи янги шохобчаси қад ростлашига асос бўлди. Кейинчалик бошқа ишлаб чиқариш объектлари ва қурил­маларининг кўпайиши маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришга турт­ки берди. Масалан, 1993–1994 йилларда биргина «Катализатор» ишлаб чиқаришида 20 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилди. Бугунги кунда эса корхона 70 дан ортиқ номдаги кимё маҳсулотла­ри ва халқ истеъмоли молларини, жумладан, минерал ўғитлар, органик синтез ва полимер маҳсулотлари етказиб бермоқда. Шунинг баробарида ишлаб чиқариш чиқиндиларини утилизация қилиш, табиий газни олтингугуртдан тозалаш ва абгаз (чи­қин­ди газ)ларни ёқиш, симобли лампаларни демеркуризация қилиш, коррозия ингибиторлари, азот-фосфор ўғитлари ва полипропилен халталар, сув-дисперс бўёқлари, акрил эмульсия ва бошқа маҳсулотларни тайёрлаш, табиатни асраш ва атроф-муҳит мусаффолигини муҳофаза қи­лиш ишларини изчил давом эттир­моқда.
     Навоий вилояти саноат зонасида жойлашган ушбу корхона салкам 869 гектар майдонни эгаллаган. Унинг ҳудудида саноат объектларидан таш­қари санаторий-профилакторий, тиббий-санитария қисми, даволаш-профилактика ва «Кимёгар» спорт-соғломлаштириш мажмуалари ҳам жойлашган. Қолаверса, жамиятнинг ўз мевали боғи, чорвачилик мажмуаси ва паррандачилик фабрикаси, сутни қайта ишлаш заводи бор. Буларнинг барчаси корхона раҳбарияти ишчи-хизматчиларнинг унумли меҳ­нат қилиб, яхши дам олишлари ва спорт билан шуғулланишлари, етиш­тирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишлари ҳақида қай­ғураётганидан далолат беради.
     Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг асосий турлари ва уларга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳақида гап кетганда бу ерда ишлаб чиқа­риладиган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш бўйича корхонада бир қатор ишлар амалга оширилганлигини алоҳида қайд этиш керак.
     Шуни эътироф этиш керакки, «Navoiyazot» АЖнинг турли-туман тайёр маҳсулотларига мамлакатимиз ички бозорида талаб катта. Айниқса, фермер хўжаликлари, тижорат тузилмалари ва йирик агросаноат ­мажмуаларининг азотли-фосфорли ўғит, аммоний сульфати, аммиак ва бентонит селитраси, суперфосфатга, азотли-фосфорли-калийли комплекс ўғит, сирка ва хлорид кислотага, қурилиш ва машинасозлик тармоқ­ларининг ацетилен, ацетон, азот, аргон, смола, кислоталар, акрил эмульсия ва бўёқларга эҳтиёжлари кучли. Юртимиздаги газ ва нефтни қайта ишловчи йирик корхоналар, газ-кимё заводлари, кон-металлургия комбинатлари, «Сувсоз», иссиқлик электр станциялари, техник-маиший саноат корхоналари ҳам ушбу заводнинг доимий истеъмолчилари қаторидан ўрин олган.
     Зеро, мавжуд қувватларни янада мустаҳкамлаш, харидоргир маҳсу­лотларни кўпайтириш ҳамда янги турдагиларини ишлаб чиқариш, миллий саноат ва қишлоқ хўжалигининг уларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мамлакатимиздаги бутун кимё саноати сингари «Navoiyazot» АЖнинг ҳам энг долзарб ва энг устувор вазифалари ҳисобланади. Қола­верса, у кимё маҳсулотларининг йирик экспортчиларидан бири бўлиб, Марказий Осиё мамлакатларига ҳам­да Эрон, Россия, Украина, Озарбайжон, Грузия, Беларусь, Туркияга амми­акли селитра, метанол, аммоний сульфат, суюқ аммиак ва хлор, ацетальдегид, хлорли аммоний етказиб беради. Хусусан, 2018 йил истеъмолчиларга 73473,47 тонна аммиакли селитра, 2830,250 тонна аммоний сульфат, 1843,931 тонна суюқ хлор, Эронга 1575,550 тонна НАК жўнатди.
     Фаол инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қўшма корхоналар ташкил этиш «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш» йилининг асосий вазифалари саналади. Бу борада «Navoiyazot» акциядорлик жамиятида ҳам жорий йилнинг ўтган даврида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди.
     Корхонада жумладан, қўшма ло­йиҳаларни амалга ошириш доирасида хорижий шериклар, инвесторлар ва лойиҳа институтлари, соҳа корхоналари, шунингдек, асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар етказиб берувчилар билан ишбилармонлик ало­қалари яхши йўлга қў­йилган. Масалан, «Бир йилда 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш қувва­тига эга бўлган ишлаб чиқаришлар қуриш» лойиҳаси бўйича «MITSUBISHI» компанияси (Япония), «Поливинилхлорид (ПВХ) ва каустик сода ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуани барпо этиш» лойиҳаси бўйича CAMC Engineering компанияси (ХХР), «Азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» ло­йиҳаси бўйича CASALE SA (Швейцария) компанияси унинг шерик-инвесторларига айланган. Россия, Украина, Хитой, Латвия, Литва, Қозоғистон, Германия, Буюк Британия, Швейцария, Австрия, Италия, Туркия, Дания, АҚШнинг тегишли корхона ва компаниялари эса заводни хомашё, материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлайди. Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги 5635-сонли фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги инвестиция бу борада муҳим роль ўйнайди.
     Барчамизга аёнки, 2018 йил 25 октябрда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда кимё саноатини жадал ривожлантиришга, 2019 йил 3 апрелда эса уни ислоҳ қилиш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишга доир қарорлари қабул қилинди. Бу ҳужжатларда соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Иккинчи қарор асосида тасдиқланган «2019–2030 йилларда Кимё саноатини ривожлантириш дастури»да эса шу даврда жами қиймати 12,1 миллиард АҚШ долларига тенг 31 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгилаб берилди.
     Масалага шу жиҳатдан ёндашганда «Navoiyazot» АЖ ва Навоий вилоятида ҳам 2030 йилгача тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш ҳисобига бир қатор инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш мўлжалланган:
     2019–2023 йилларда дастлабки қиймати – 50 миллион АҚШ долларига тенг йилига 10 минг тонна маҳ­сулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ва 200 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи «Аммоний роданити ва аммоний полисульфиди асосида тиомочевина ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2019–2021 йилларга мўлжалланган, бошланғич қиймати 30 миллион АҚШ долларига тенг бўлган йилига 10 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга ва 130 та иш ўрни очишга доир «Қуруқ циан тузларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси шулар жумласидандир.
     Хорижий инвестициялар кўмагида қўшма корхона қуриш йўли билан амалга оширилиши режалаштирилаётган бу лойиҳалар бўйича ҳозир «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ институти томонидан техник-иқтисодий асоснома ишлаб чиқилмоқда. Бугунга қадар таъсисчилар – China CAMC Engineering Co., Ltd ва HQC Shanghai Company (ХХР) компаниялари консорциуми, Nova Capital (Россия) ва «Navoiyazot» АЖ билан ўзаро махфийлик битими имзоланиб, эндиликда қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисида битим тузиш ишлари олиб борил­моқда.
     Булардан ташқари келгусида (2024–2026 йилларда) «Метанол негизида кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» ло­йиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Бу лойиҳадан мақсад метанол хомашёсини қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори маҳ­сулотлар номенклатурасини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари очишдир. Унга кўра 40 минг тонна формальдегид, 40 минг тонна карбамидоформальдегид смола, 15 минг тонна меламин-формальдегид смола, 35 минг тонна МТБЭ, 30 минг тонна хлор-сирка кислота, 30 минг тонна метиламин ишлаб чиқариш белгиланган. Дастлабки умумий қий­мати 435 миллион долларлик бу ло­йиҳа хорижий инвестициялар жалб қилинган ҳолда ва қўшма корхона очиш орқали рўёбга чиқарилади. Айни дамларда лойиҳа доирасида Continental Constructional and Supplies Trading GmbH (Австрия) компанияси билан йилига 20 минг тонна UFC-85 карбамидоформальдегид концентрати ишлаб чиқарувчи қўш­ма корхона тузиш юзасидан музокаралар олиб борилаяпти. Шунингдек, Чехиядаги Unis, a.s. компанияси билан ҳам мазкур лойиҳа асосида қўш­ма корхона барпо этиш ҳаракатлари бошлаб юборилган;
     – йиллик қуввати 12 минг тоннага тенг ва янги иш ўринлари ташкил қилишни назарда тутувчи «Водород пероксиди ишлаб чиқариш» лойи­ҳаси (2019–2023 йиллар). У ҳам хорижий сармоялар эвазига қўшма корхона бунёд этиш йўли билан бажарилади. Ҳозир Бельгиянинг Solvey компанияси билан шу хусусда музокаралар ўтказилмоқда;
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.