(O´zbek) Трансформация жараёнлари самарадорлиги

5/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларига қилган расмий ташрифи доирасида Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва «Ипотека-банк» АТИБ ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланганлиги барчамизга маълум.
     Мазкур келишув «Ипотека-банк»ни халқаро андозаларга мувофиқ равишда ишлайдиган замонавий тижорат банкига айлантириш (институционал трансформация қилиш) лойиҳасини амалга оширишни асосий мақсад этиб белгилаган. Албатта, «Ипотека-банк» каби давлат улуши мавжуд йирик банкнинг институционал трансформацияси банкнинг тубдан ўзгартирилишини ва бу борада асосланган ҳамда мураккаб, таъбир жоиз бўлса «оғриқли» қарорлар қабул қилишни тақозо этади.
 
     Ушбу мақсадларда жалб қилинган ХМК экспертлари кўмагида институционал трансформация қилиш режаси тас­диқланган ҳолда, банк фаолиятининг барча йўналишлари тубдан ислоҳ этилиб, соҳага оид жамланган илғор халқаро тажрибага асосланган тавсиялар амалиётга жорий этилмоқда. Бунда биринчи навбатда, банкнинг ташкилий тузилмаси ривожланган давлатлар банклари тажрибаси асосида халқаро андозаларга жавоб берадиган ва мижозга йўналтирилган фаолият олиб борувчи йўналиш ва таркибий бўлинмалар сифатида қайта ташкил этилди.
     Банкнинг бизнес-модели қайта кўриб чиқилиб, унда мижозга банкнинг янги, замонавий хизматларини талаб ва эҳтиёжлари асосида тезкор ва сифатли кўрсатишни ташкил этиш кўзда тутилган. Аввалгидек асосан корпоратив мижозлар сегментига ихтисослашмаган ҳолда, аҳоли ва кичик бизнес субъектлари билан ҳам яқиндан ишлаш ҳамда уларнинг банк фаолиятидаги улушини кескин ошириш мақсад қилиб олинди.
     Хорижий экспертлар билан биргаликда мижозларга хизмат кўрсатиш бизнес-жараёнлари қайта кўриб чи­қилиб, уларни стандартлаштириш ва соддалаштириш бўйича янгича ёндашувлар ишлаб чиқилди, пировардда мижозга маҳсулотни ортиқча қоғозбозликсиз, тезкор тақдим қи­лишни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Янгича ёндашув ва янги маҳсу­лотларни амалиётга жорий қилишда мавжуд рискларни ҳисобга олиб, аввал «пилот» сифатида танлаб олинган филиалда синаб кўриш, кутилган натижа олингандан сўнг, бу янгиликларни бошқа филиалларга ёйиш механизми ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, трансформация жараёнида банкнинг операцион самарадорлигини янада ошириш учун минибанклар тармоғини оптималлаштириш ва мижоз учун қулай бўлган замонавий хизмат кўрсатиш марказларига айлантириш бўйича ишлар олиб борилаяпти. Хусусан, жорий йил якунига қадар бундай марказларнинг сонини 36 гача етказиш режалаштирилган.
     Шу билан бирга, банкда бутун дунёда давом этаётган рақамлаш­тириш тенденциясидан келиб чиқиб, мижозлар учун банкка келмаган ҳолда, масофадан туриб кўрсатиладиган хизмат турлари сони кенгай­тирилмоқда. Ҳозир банк мижозлари интернет-банкинг, мобил-банкинг ва смс-банкнинг хизматларидан фойдаланиб, ўзларининг банкдаги ҳисоб варақалари бўйича маълумот олишлари ва уларни масофадан туриб бошқаришлари, P2P тўловларини ўтказишлари, QR код орқали тўловларни, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари, шунингдек, мобил илова орқали онлайн омонат қўйишлари ва конверсия, солиқларни тўлаш ва бошқа бир қа­тор амалиётларни бажаришлари мумкин.
     Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 25 июнда ««Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 523-сон қарор имзоланиши банкда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, уларнинг янги бос­қичга ўтаётганлигини билдиради.
     «Ипотека-банк» тизимида олиб борилаётган институционал трансформациянинг муваффақияти самараси натижасида, ХМК томонидан 35,0 миллион АҚШ доллари миқдо­рида «Ипотека-банк»ка кредит линияси ажратилиши ва ушбу кредит линияси келгусида банк томонидан келишув шартлари бажарилган тақ­дирда банк акцияларига айирбошланиши ХМК бошқарув органлари томонидан маъқулланди. Ушбу қа­рорнинг қабул қилиниши банкда олиб борилаётган ишларнинг ижобий баҳоланаётганлигини яна бир бор кўрсатиб турибди.
     Банкда олиб борилаётган исло­ҳотлар самараси унинг фаолиятидаги рақамларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Хусусан, молия муассасасида ўзгаришлар бошланган давр, яъни 2018 йилнинг 9 ойида активлар 17 387,9 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 26 142,3 миллиард сўмни ташкил этди. Активларнинг ўсиши 8 754,4 миллиард сўмни ёки 50,3 фоизни ташкил этди. Шунингдек, кредит портфели мазкур вақт оралиғида 7 899,5 миллиард сўмга ёки 52,3 фоизга кўпайди.
     Банкнинг олган соф фойдаси кўрсатиб ўтилган санага 343,2 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган даврга нисбатан 56,3 фоизга кўпайди. Банкнинг сифат кўрсаткичлари ҳам ижобий томонга ўзгариб, унинг инвестицион жозибадорлиги ортиб бормоқда. Активлар рентабеллигини акс эттирувчи ROA кўрсаткичи 2,0 фоизни (2018 йилнинг 1 октябрида 1,69 фоиз бўлган), капитал рентабеллиги ROE кўрсаткичи 22,9 фоизни (2018 йилнинг шу даврида 18,9 фоиз бўлган), банк самарадорлигини (операцион харажатларнинг даромадларга нисбатини) акс эттирувчи CIR кўрсаткичи 34,5 фоизни (2018 йилнинг шу даврида 49,0 фоиз бўлган) ташкил этгани шундан далолат беради.
     Бундан ташқари, банк томонидан кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар жадаллаштирилиб, уларга бўлган эътибор янада кучайтирилмоқда. Натижада жорий йилнинг ўтган 9 ойида ушбу сектор вакилларига жами 3 316,9 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар кўпдир. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кичик бизнес вакилларига ажратилган кредитлар ҳисобига 10 778 та янги иш ўринлари яратил­ганлиги айниқса, таҳсинга лойиқ.
     Тан олишимиз лозимки, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва юқори даромад олишга мослашган замонавий бизнес-моделга эга бўлмай туриб, банк капиталига чет эл инвесторларини жалб қилиш имкони мавжуд эмас. «Ипотека-банк» АТИБни замонавий банкка айлантириш, банкнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга доир ишлар изчил давом эттирилиши кўзда тутилган.
     «Ипотека-банк» АТИБ жамоаси бугунги кунда банк олдида турган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш учун ўзаро ҳамжиҳатликда меҳнат қилган ҳолда, республикамиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига янада қулай замонавий банк хизматлари кўрсатишга доимий равишда ҳаракат қилади.
     «Ипотека-банк» АТИБ барча ҳам­корлар билан очиқ мулоқот учун ҳамиша тайёрлигини билдиради.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.