(O´zbek) Qurilish materiallari sanoatining zabardast tayanchi

3/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти республика миқёсида ўз ўрнига ва ўз мавқеига эга хўжалик бошқаруви органларидан бири ҳисобланади. Бу тузилмага аслида ўтган асрнинг иккинчи ярмида тамал тоши қўйилган. Ўтган давр мобайнида у турли ташкилий-ҳуқуқий шаклда, жумладан, вазирлик, концерн, компания мақомида фаолият юритди. Пировардида, Президентимизнинг 2016 йил 25 октябрдаги «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан акциядорлик жамиятига айлантирилди. Бундан кўзланган асосий мақсад мазкур соҳа тузилмасини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, тармоқ корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда унинг экспорт салоҳиятини ошириш, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув усулларини қўллашдан иборат қилиб белгиланди.
     Хўш, акциядорлик жамияти мазкур ҳужжатга асосан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни қай даражада уддаламоқда? У шу пайтгача қандай натижаларга эришди ва келгусида қандай ишларни амалга оширишни мўлжалламоқда?
     Шу ва яна бир қатор саволлари билан «O‘zIA» мухбири Саодат Гаипова жамият бошқаруви раиси ­Ботир ЗАРИПОВга мурожаат қилди.
 
     – Ботир Комилович, аввало, сўнгги йилларга тармоқда рўй берган ўзгариш ва янгиланишлар хусусида тўхталиб ўтсангиз…
     – Рўй-рост эътироф этиш керак, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан миллий иқтисодиётимиз­нинг бошқа соҳалари қатори саноатнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Уни жадал ривожлантириш, ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқ­да. Натижада, шаҳар-қишлоқлари­мизда изчил давом эттирилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами тобора кенгайиб ва оммалашиб бормоқда. Президентимиз олға сурган «Ҳамма нарса инсон учун, унинг бугуни ва келажаги учун» тамойили амалда исботини топиб, ҳамюртларимизнинг турмуш тарзи ва дунёқарашини тубдан ўзгартирмоқда. Улар ҳаётдан рози бўлиб ва эртанги кунимиз бугунгисидан-да яхшироқ бўлишига ас­тойдил умид боғлаб яшашмоқда.
     Ҳеч кимга сир эмас, ижтимоий соҳа объектлари, турар ва нотурар жойлар барпо этиш ва уларни таъмирлаш учун пишиқ-пухта бинокорлик ашёлари керак. Агар бино-иншоотлар қийматининг 55–60 фоизи айнан шундай табиий ҳамда сунъий ашёлар ва буюмларга тааллуқли бўлишини, замонавий меъморчилик янги, сифатли, арзон, енгил ва зилзилага чидамли инновацион қурилиш материалларини талаб этишини инобатга олсак, тармоқ тараққиёти нечоғли устувор аҳамиятга эгалигини ҳис қилиш қийин эмас.
     2017 йилга қадар тармоқда қу­рилиш материаллари етказиб берувчи 7995 та корхона мавжуд эди. Ҳозир бундай фаолият билан 10 минг 552 та корхона шуғулланмоқда. Жамиятимиз таркибидаги корхоналар сони эса 102 тадан 112 тага етди.
     Шу вақт оралиғида юртимизда тайёрланаётган қурилиш материаллари тури 120 тадан 180 тагача кўпайди. Биргина ўтган йили тармоқдаги соҳага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан 16 трлн. 756 млрд. сўмлик бинокорлик ашёлари тайёрланди. Бу борадаги кўрсаткич 2016 йилгига нисбатан 122,6 фоизга ошди. Тармоқнинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши эса 11,6 фоизни ташкил этди.
     Таҳлилларнинг кўрсатишича, бултур республикамиз бўйича жами қиймати 2 трлн. 403 миллиард сўмлик портландцемент, 1 трлн. 395 млрд. сўмлик чақилган тош, 1 трлн. 72 млрд. сўмлик цемент, бетон ва сунъий тошдан йиғма конструкциялар, 724 млрд. сўмлик алюминийдан ясалган конструкциялар, 710 млрд. сўмлик кучланиши 1 кВ.дан ортиқ бўлмаган (паст вольтли) электр токи ўтказгич­лар, 643 млрд. сўмлик табиий қум, 598 млрд. сўмлик қора металли конс­трукциялар, 580 млрд. сўмлик сэнд­вич панеллар, 485 млрд. сўмлик ўтга чидамсиз керамик ғиштлар, 391 ­млрд. сўмлик ёғоч қириндисидан плиталар, 355 млрд. сўмлик легирланмаган пў­латдан совуқлайин деформация қи­линган уголоклар, махсус ва шаклдор профиллар, 351 млрд. сўмлик қуйиш учун тайёрланган бетон, 342 млрд. сўмлик пластмасса қувурлар, трубачалар ва шланглар ишлаб чи­қарилган.
     – Жорий йилнинг дастлабки ярмида қандай натижаларга эришилди?
 
 
Ушбу интервью тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.