(O´zbek) Harakatlar strategiyasida istiqbolli investitsiyalar

4/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда Ўзбекистон иқ­тисодиётининг барча соҳа­лари: хоҳ у тадбиркорлик бўлсин ёки қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва сано­ат ёхуд озиқ-овқат соҳаси бўладими уларда бирдек барқарор ўсиш суръ­атлари кузатил­моқда. Бундай муваф­фақиятлар эса, албатта Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган туб ўзгаришлар, иқтисо­диётга бўлган янгича қараш, устувор ислоҳотлар ҳамда ҳаётбахш дастурлар ижроси билан боғлиқ эканлигини англаш қийин эмас. Мазкур жиҳат­ни Андижон вилояти мисолида кечаётган янгиланишлар, ис­лоҳотлар на­тижалари ва дастурлар ижроси таъминланаётганини таҳлил қилиш эса, фикр-муло­ҳазаларимизга янада ойдинлик киритади.
     Андижон вилояти республикада иқтисодий салоҳияти жуда юқори, аҳолиси тадбиркор, кўплаб соҳа ва тармоқлар бўйича етакчи вилоят саналади. Бугун вилоят аҳли Президентимиз томонидан амалга оширилаётган устувор ислоҳотларни бирдамлик билан, қўйилган вазифа ва дастурлар ижросини юксак билим ва касбий салоҳиятга таянган ҳолда ташкил эт­моқда. Айниқса, вилоятда автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, саноат соҳалари яхши ривожланган. Қуйида вилоятга маҳал­лий ва хорижий инвестициялар киритиш ҳақида қисқача мулоҳаза юри­тамиз. Дарҳақиқат, жалб этилаётган инвестициялар сабабли, жойларда янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилиб, кўплаб хизмат кўрсатиш тар­моқларининг ишга туширилиши, са­ноатни модернизациялаш, корхоналарни техник ҳамда технологик жи­ҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари самарали ташкил этилаётганлиги туфайли, вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичлари барқарор ўсмоқда.
     Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасини янада ри­вожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Иқтисодиётни ри­вож­лантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» қисмида амалга оширилажак вазифалар аниқ-рав­шан бел­гилаб берилган. Мазкур йўналишнинг мазмун-моҳиятидан ке­либ чиқ­қан ҳолда, вилоят миқёсида иқти­со­дий тараққиётни таъминловчи устувор ва­зифалар амалга оширилиши режа­лаштирилмоқда. Яъни, ҳудуд­лар­ни комплекс ривожлантириш юза­си­дан амалга оширилаётган мақ­сад­ли дас­турлар ижросини таъмин­лаш, озиқ-овқат саноати асосий хомашёси ҳи­соб­ланган қишлоқ хўжалиги маҳсулот­ларини қайта ишлаш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини йўл­га қўйиш ва ривожланишига ало­ҳида эътибор қаратиш, тадбиркорлик субъектлари ишлаб чи­қараётган маҳсу­лотларнинг сифати оширилиши ҳам­да экспорт қилини­шига бирламчи ва­зифа сифатида қа­ралмоқда.
     Жумладан, вилоятда пахта толасини қайта ишлаш даражаси 2017 йилда 106,1 фоизни ташкил этган бўл­са, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 113 фоизга етказилиши кўзда тутил­моқда. Бундан ташқари, амалга оширилаётган техник модернизациялаш ҳам­да технологик ўзгаришлар ва қув­ватлар ташкил қилиниши боис гўшт­ни қайта ишлаш мос равишда 36,3–37 фоизга, мева-сабзавот маҳсулот­ларини қайта ишлаш 11,5–15,1 фо­изга ўсиши кутилмоқда.
     Муҳтарам Президентимизнинг жо­рий йилнинг 2–3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида тасдиқланган 2017–2018 йилларда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар дастурига асосан, умумий қиймати 4,1 трлн сўмлик (шундан, банк кредити 1,9 трлн сўм ва 163,1 млн доллар хорижий инвестиция) маблағларни вилоятга жалб этилиши ҳисобига 166 та истиқболли лойиҳа­лар ишга туширилади. Мазкур лойи­ҳа­лар аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳаёт даражасини яхшилаш ҳам­да даромад манбаларини юзага келтирувчи 19932 та иш ўрни яратилишига сабаб бўлади.
     Айни пайтда дастур доирасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида умумий қиймати 439,1 млрд сўм (151,3 млрд сўм банк кредити) миқдоридаги инвестициялар жалб қилиниши ҳисоби­га 57 та лойиҳа ишга туширилиб, 3881 та янги иш ўринлари яратилди. Бу эса, мавжуд ресурслар минтақага хос са­лоҳиятни намоён этишга хизмат қи­ли­ши билан ҳам аҳамиятли. Дастурлар ишга туширилиши билан саноат соҳасида 582,5 млрд, қишлоқ хўжалиги соҳасида 10,8 млрд сўмлик қў­шимча маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади.
     Мисол учун, вилоятнинг чекка ҳу­дудларидан бири ҳисобланган Пахтаобод туманида «Контекс» МЧЖ ўз маблағи ҳисобидан 3,6 млрд сўмлик сармоя киритиб, қўшимча 400 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, корхона томонидан йилига 1,5 млн доллар қийматидаги тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, улар тўлиқ экспортга йўналтирилади.
     Бундан ташқари, Асака туманида мева-сабзавотчиликка ихтисослаш­тирилган «Обод турмуш орзуси» фер­мер хўжалиги томонидан умумий қиймати 8,3 млрд сўм (шундан, 850 минг доллари банк кредити) инвес­тициялар ўзлаштирилиши натижасида 150 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 15 минг тонна маҳсулотни қай­та ишлаш имконияти яратилди.
     Хўжаобод туманидаги «Навигул» ҚКда умумий қиймати 100 млрд сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ҳам­да экспортга чиқариш бўйича йи­рик логистика маркази ташкил эти­лиши натижасида қарийб 1000 га яқин янги иш ўрни яратилиши таъминланди. Андижон вилоятида амалга оширилаётган ижобий ўзгариш ва янгиланишлар аҳолининг турмуш тар­зи ҳамда ҳаёт даражасига ҳам сезиларли даражада ижобий таъсир қил­моқда.
     Булоқбоши туманидаги «Найман мел» МЧЖда умумий қиймати 20 млрд сўмни ташкил этувчи, Марказий Осиёда ягона бўлган кимёвий чўкти­рилган бўр ишлаб чиқариш лойи­ҳа­си ишга туширилиши натижасида 105 та янги иш ўринлари яратилди.
     Иқтисодиётнинг реал секторига маҳаллий ва хорижий инвестициялар киритиш – давр талаби. Президентимизнинг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини яна­да рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, узоқ йил­лардан бўён фойдаланилмаётган, бўш турган собиқ «Бобур» АЖ 15 нафар тадбиркорга 102,6 млрд сўм ва 31,8 млн доллар инвестиция киритиш шарти билан 3816 та ҳамда собиқ «Андижонмаш» заводи ҳудуди 21 нафар тадбиркорга 98,6 млрд сўм миқ­дори­даги инвестиция киритиш ва 1235 та янги иш ўрни яратиш шарти билан берилди.
     Вилоятимизда инвестиция киритиш йўли билан аҳоли турмуш тарзини обод қилаётган, оилаларга файзу барака киритаётган, янги тур маҳсу­лотлар чиқаришни йўлга қўяётган иш­лаб чиқариш корхоналари сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу жиҳат­ни барча соҳаларда, айтиш мумкинки, ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кузатиш мумкин.
     Фикримизга қисқача хулоса қил­сак, меҳнатда тобланаётган танти ва мард, мамлакатимиз иқтисодий та­рақ­қиё­тига камтарона хизматлари билан ҳисса қўшаётган андижонлик­лар ҳар бир жабҳада, ҳар бир тармоқ ва йўналишда аввалгидек биринчиликни қўлдан бермасликка интила­ётганликлари уларни янги-янги марралар сари илҳомлантир­моқда.
 
 
Ботир ҲАМРАЕВ,
вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни
комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.