(O´zbek) Texnik yangilanish, innovatsiya – sifat garovi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимиз иқтисодиёти­ни ривожлантириш, унинг та­рақ­қиётига ҳисса қў­шиш­да йирик компаниялар ва самарали фаолият юритаётган илғор ишлаб чиқа­риш корхоналарининг ўз ўрни бор. Зеро, улар аҳо­лини даромад манбаи – иш билан таъминлайди, хонадон­ларга осойишталик, оилаларга қут-ба­рака киритади. Экс­порт ҳажмларини ошириш эвазига эса давлат ғазнасига вал­юта тушумини кўпайтириб, даромад со­лиқ­лари ҳисобига иқтисодиё­тимиз бақувват­лашишига салмоқли ҳисса қўшади. Молиявий занжир кўринишига эга ушбу ҳолатлар ҳаётимиз фаровонлигини, аҳоли турмуш даражасининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади.
     Маиший ҳаётимизда зарурлиги жи­ҳатидан етакчи ўринлардан бирини эгаллаган шиша ва ойна маҳсулот­ларисиз кундалик турмуш тарзимизни тасаввур қилиш мушкул. Ана шундай йирик иқтисодий салоҳиятга эга корхоналардан бири – «Кварц» АЖ ҳисобланади. 1975 йилда ташкил этилган акциядорлик жамияти нафақат рес­пуб­ликада, балки Марказий Осиёда ҳам ўз ўрнига эга.
     «Кварц» АЖ маиший турмушда кенг қўлланиладиган сифатли шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Агар жамият тарихига назар ташласак, 1991 йилда корхона беш турдаги шиша банкалари, тўққиз турдаги шиша идишлар иш­лаб чиқарган бўлса, мустақиллик даврида 20 турдаги шиша банкалари ва 170 турдаги шиша бутилкалар, 10 млн м2 қурилиш ойнаси ишлаб чиқармоқ­да. Дарҳақиқат, ишлаб чиқарила­ётган маҳсулотлар озиқ-овқат, қури­лиш ҳам­да автомобилсозлик саноати каби кўп­лаб соҳаларда кенг миқёсда қўлланил­моқда. Энг асосийси, корхона маҳсу­лотлари сифат жиҳатидан жа­ҳон ан­дозаларига тўлиқ жавоб беради. Маҳ­сулот сифатини кафолатловчи хом­ашё ресурслари таркибини бойи­тиш, техник модернизациялаш, реконструк­ция ишларини мунтазам амал­га ошириб бориш жамият фаолиятини тўлиқ намоён этади.
     Бугунги кунда жамиятнинг шиша банкалар ишлаб чиқариш цехи илғор технологиялар билан жиҳозланган бў­либ, линиянинг йиллик қуввати 219 млн донани ташкил этади. Бутилка ишлаб чиқариш цехида Германиянинг «Емхаrt» компанияси ускуналари асосида янги линия ишга туширилди. Реконструкция натижасида йиллик қувват­ларни 120 млн донага етказиш ҳамда маҳ­сулот сифатини оширишга муваф­фақ бўлинди. Силлиқ ойна ишлаб чиқа­риш цехи «Tekint» (Италия) фирмаси иштирокида модернизация қи­линди, линия­нинг йиллик қуввати 10 млн кв/м.га ет­казилди. Акциядорлик жамиятида қа­доқ­лаш материаллари цехи, марказий завод лабораторияси, техник назорат бўлими самарали фаолият юрит­моқда. Сўнгги йилларда акциядорлик жамия­тининг республикамиз, қолавер­са, хо­риждаги ишлаб чиқариш субъектлари билан ҳамкор­лиги, манфаатли алоқа­лари мустаҳкамланди. Бу эса, корхонада импорт ҳаж­мини камайтириб, экс­порт миқдорини жадал ўстириш имко­нини бермоқда. Маҳсулот иш­лаб чиқа­риш учун асосий хомашё – кварц қуми илгари қўшни республикадан валютага сотиб олинган бўлса, эндиликда ушбу соҳада Навоий­даги корхона билан ҳамкорлик қилин­моқда. Жамиятда бронза шиша ишлаб чиқа­риш ўзлаштирилди. Илгари ушбу маҳ­сулот республикага йирик валюта ҳи­собига Хитой, Россия ва Туркия мамлакатларидан келтирилар эди.
     Акциядорлик жамиятининг экс­порт ҳажми 2014–2015 йиллардаги 14,3 фоиздан ўтган йили 201 фоизга кўтарилгани жамиятда туб янгиланиш­лар амалга оширилаётганидан дарак беради. М1, М2, М3, М4 маркадаги архитектура-қурилиш ойналари, ромлар, витражлар, мебелларни ойналаш, транспорт воситалари учун тобланган ойналар ҳам айниқса харидоргир бўл­моқда. Бугунги кунда «Кварц»АЖда тайёрланган ойна маҳсулотлари Андижон, Наманган, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ҳамда бошқа шаҳарларда бунёд этилаётган замонавий иншоотларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Демак, корхонанинг сифатли маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжлар кундан-кун­га ошмоқда. Бу эса, ўз навбатида, жамиятни модернизациялашни янада кенгайтиришни, инновацион янгиланишларга алоҳида эътибор қаратишни талаб этмоқда.
     Ўзбекистон Республикаси ҳукума­ти иқтисодиётнинг барча соҳаларига халқаро стандартларни жорий этиш орқали миллий маҳсулотларимизни дунё бозорига чиқарилишини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда. «Кварц» АЖнинг фаолиятига, унинг иқ­тисодий салоҳиятига юқори баҳо берган ҳолда, уни янада ривожланти­ришга оид иккита муҳим қарор қа­бул қилинди. Мазкур қарорлар асосида корхонада кунига 400 тонна сил­лиқланган ойна ишлаб чиқариш қув­ва­тига эга дунё андозалари даражасидаги цех қуриш режалаштирилган. Айни пайтда, жамиятда техник модернизациялаш ишларини амалга ошириш учун Италиянинг машҳур «Ботерро» ва «БДФ» компаниялари билан манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди.
     «Кварц» АЖнинг мутасаддилари, муҳандису ишчи-ходимлари ҳам ўз фаолиятини тубдан такомиллаштириб, халқаро стандартларга мос сифатни бош­қариш тизимини жорий этиш, энергия манбаини иқтисод қилиш, ра­қобатбардош маҳсулотларни ишлаб чи­қариш ва экспорт салоҳиятини оширишга астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Сўнгги изланишлар натижасида жамиятда ойнага сурат босиш, шахсий буюртмалар асосида мижозлар так­лифлари бўйича ишлашни йўлга қў­йиш, хизмат турларини кўпайтиришга интилишмоқда.
     «Кварц» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг сифат даражаси на­фа­қат Ўзбекистонда, балки хорижий мутахассислар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Жумладан, жорий йилнинг февраль ойида акциядорлик жамиятига республика корхоналари ора­сида биринчилардан бўлиб халқаро сифатнинг янги тизими ISO 9001:2015, сентябрь ойида ISO 50001:2011 сертификатлари берилди. Бундан ташқа­ри, апрель ойида Халқаро бизнес ташаббуслар дирекцияси томонидан Париж шаҳрида ташкил этилган тадбирда жамият фаолияти юксак баҳола­ниб, корхонада халқаро сифат ва бош­қарув тадбирлари талаблар даражасида ташкил этилганлиги учун «Сифат соҳасида етакчилиги учун халқаро юлдуз» кубоги тантанали равишда топ­ширилди. Ушбу тадбирда «Кварц» акциядорлик жамияти Марказий Осиё корхоналари орасида ушбу нуфузли мукофотга эришган ягона жамоа эканлиги эътироф этилган бўлса, шу йилнинг май ойида Россия Федерациясида бўлиб ўтган танловда жамият «Хал­қаро сифат стандарти» халқаро дип­ломи билан тақдирланди.
     Айни пайтда корхонада 2017–2018 йиллар учун мўлжалланган ривожлантиришнинг аниқ стратегик дастури асосида фаолият юритилмоқда. Албатта, ушбу кўрсаткичларга ўз-ўзидан эришилмайди. Мазкур ютуқлар жамоанинг машаққатли меҳнати, тобланган иродаси ва кўзланган мақ­сад сари ин­тилишлари каби энг зарурий омиллар бўйича ишлаш йўлга қў­йил­ганли­гига боғлиқ, десак мубола­ға қилма­ган бўламиз.
     Бугун «Кварц» АЖ олдида турган энг муҳим вазифа, бу – шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш бозорида сардорлик позициясини сақлаб қолиш ва бундан-да, яхши натижаларга эришишдан иборат.
     Акциядорлик жамияти жамоаси эришган муваффақиятлар билан қано­ат­ланмай, маҳсулот сифатини яхшилаш, хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, экспорт географиясини янада кенгайтириш, таннарх­ни арзонлаштириш йўлида тинимсиз изланишлар олиб бормоқда. Албатта, ушбу жиҳатлар ижобий самаралар бе­риши, муваффақиятлар гарови эканлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
 
 
 
Муқаддас ЮСУПОВА,
«O‘zIA» мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.