(O´zbek) 2019 yilda 2,5 trln so‘mdan ortiq mablag‘ davlat qarzlariga yo‘naltiriladi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Молия вазирлиги келгуси йилда қанча маблағ давлат қарзларини тўлашга йўналтирилишини маълум қилди. Унга кўра, 2019 йилда Ўзбекистон давлат қарзларини адо этишга 2 трлн 619 млрд сўм маблағ ажратилади. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан 2019 йил давлат бюджети параметрларига бағишланган учрашувда шундай баёнот берди. Вазир ўринбосари, шунингдек, келгуси йилда кутилаётган йирик харажатлар хусусида ҳам ахборот берди.
Шундай қилиб, 2019 йилги давлат бюджетида қуйидаги йирик дастурларни молиялаштириш ҳам режалаштирилмоқда:
—  Давлат театрлари, музейлар ва маданият уйларини ҳамда маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш бўйича моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш дастурларига – 173,5 млрд сўм;
—  Жамоат ишлари жамғармаси орқали вақтинчалик ишлаётган фуқароларни иш билан таъминлаш Дастури – 414,0 млрд сўм;
—  “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси”га ҳар йили ажртиладиган субсидиялар – 300 млрд сўм,
—  “Ёшлар Келажагимиз” давлат дастурини амалга оширишга – 200 млрд сўм,
—  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури (капитал қўйилмалардан ташқари) – 500 млрд. сўм;
—  хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармасига – 300 млрд сўм,
—  шаҳар, туман, посёлкаларни ободонлаштириш (лифтларни алмаштириш, ташқи ёритиш тизимлари, иссиқлик таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш) 719,7 млрд сўм;
—  “Тоза ҳудуд” дастури бўйича чиқинди йиғиш пунктларини қуриш ва махсус техникалар билан таъминлашга -163,4 млрд сўмга;
Давлат бюджетига назарда тутилмаган бошқа харажатларга – 3 трлн 551,5 млрд сўм ажратилади. 
Давлат дастурларига киритилмаган бошқа йирик харажатлар рўйхатига айнан давлат қарз мажбуриятлари бўйича тўловлар ҳам қўшилган. 
—  Пенсия жамғармасига ажратиладиган субсидиялар – 4700 млрд сўм;
—  Давлат қарзини қоплаш харажатларига 2619,0 млрд сўм 
—  Сув хўжалиги вазирлигига қарашли сув насосларининг электр энергияси учун сарфланадиган харажатлар – 2961,3 млрд сўм.
 
Manbaa: kun.uz
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.