(O´zbek) 11та ташкилот «Ўзпахтасаноат» таркибидан чиқарилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: KUN.UZ

11та ташкилот “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидан чиқарилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ҳужжат билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:

а) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларни рўйхат бўйича “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидан чиқариш;

б) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ устав капиталидаги рўйхат бўйича акциялар пакетини, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига бериш;

в) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖни қайта ташкил этиш ва унинг базасида таркибига ташкилотларни киритиш орқали масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Qoraqalpog`iston agrocluster” замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш;

г) давлат улушини кўпайтириш ҳисобига ва кейинчалик “Ўзпахтасаноат” АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириш орқали “Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали” МЧЖ устав капиталида “Ўзпахтасаноат” АЖга тегишли улушни Агрокластер устав капиталига баланс қийматида бериш;

д) “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖнинг “Ўзпахтасаноат” АЖ олдидаги карзини, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига ва кейинчалик “Ўзпахтасаноат” АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириш орқали сўндириш;

е) 2020-2023 йилларда “Qoraqalpog`iston agrocluster” МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

“Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар рўйхати:

“Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ

“Амударё пахта тозалаш” АЖ

“Хўжайли пахта тозалаш” АЖ

“Беруний пахта тозалаш” АЖ

“Тўрткўл пахта тозалаш” АЖ

“Халқабад пахта тозалаш” АЖ

“Элликқальа пахта тозалаш” АЖ

“Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали” МЧЖ

“Парўаз пахта терминали” МЧЖ

“Қорақалпоқпахтатранс” МЧЖ

“Ақчакўл оромгоҳи” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига берилаётган “Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ устав капиталидаги акциялар пакети
РЎЙХАТИ

“Qoraqalpog`iston agrocluster” замонавий агросаноат кластерини таркибига кирувчи ташкилотлар
РЎЙХАТИ

 1.   “Амударё пахта тозалаш” АЖ

2.   “Хўжайли пахта тозалаш” АЖ

3.   “Беруний пахта тозалаш” АЖ

4.   “Тўрткўл пахта тозалаш” АЖ

5.   “Халқабад пахта тозалаш” АЖ

6.   “Элликқальа пахта тозалаш” АЖ

7.   “Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали” МЧЖ

8.   “Парўаз пахта терминали” МЧЖ

9.   “Қорақалпоқпахтатранс” МЧЖ

10. “Ақчакўл оромгоҳи” МЧЖ
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.