(O´zbek) Чортоқ Ўзбекистоннинг эко-шаҳрига айлантирилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

Бугун, 8 октябрь куни, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги биносида Жаҳон Банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва вазирлик вакиллари иштирокида «Инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар» мавзусида конференция ўтказилди.

Анжуманда молиявий инстуитутлар томонидан ажратиладиган маблағ эвазига қишлоқ ҳудудлари инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2020 йилдан бошлаб Жаҳон банки ва маҳаллий ҳукумат маблағлари асосида республиканинг яшаш шароити оғир қишлоқларига татбиқ қилинади. Вазирлик қошида ташкил этилган «Обод қишлоқ» лойиҳаси гуруҳи директори Зафар Ўроқов лойиҳа қай тартибда амалга оширилиши ва унга сарфланадиган харажатлар бўйича ахборот берди.

Фото: Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

«Лойиҳа республикаснинг 400дан ортиқ қишлоқларини қамраб олган. Бу ҳудудлар Фарғона, Наманган, Андижон, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган. Сизларга Когон, Чортоқ ва Янгийўл шаҳарлари инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этамиз. Нима учун айнан бу шаҳарлар танланган? Чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос имкониятларга эга. Масалан, Чортоқ шаҳри шифобахш минерал суви билан машҳур. Бу ерда махсус эко йўлак қурмоқчимиз. Ушбу йўлак бўйлаб санатория ташкил қилинади, салкам 60 километрли сув таъминоти тизими яхшиланади, 10 километр узунликдаги велосипед ва пиёдалар йўлакчаси, шунингдек, кўприк қурилади. Бухоронинг Когон шаҳрида эса тарихий обидалар тикланади, Бухоро-Когон автобус йўналиши таъмирланади. Янгийўл шаҳрида сув таъминоти яхшиланиши кўзда тутилмоқда», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Фаёзовнинг қўшимча қилишича, ушбу лойиҳага қарийб 125 млн АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, унинг 100 миллион доллари халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан йўналтирилади.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.