(O´zbek) Халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага кўпаймоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Бугундан Андижон – Уфа – Андижон йўналишида мунтазам қатновлар бошланади 

Бугун, 8 феврал куни соат 20:15да Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин. Чипталарни жойлардаги чиптахоналарида харид қилиш мумкин ёки электрон тарзда расмийлаштириш мумкин. 

Билдирилишича, ички рейслар учун шунчаки принтердан чиқарилган электрон чипта билан тўғридан-тўғри поездга чиқиш имконияти мавжуд бўлса, халқаро рейслар учун электрон чиптани темир йўл чиптахоналарда давлатлараро келишувларга мувофиқ белгиланган шаклдагисига алмаштирилиши шарт. Сафар давомида бошқа давлатлар назоратчилари айнан белгиланган шаклдаги чипталарни текширувдан ўтказади. 

«Ҳозирги кунда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан ушбу масала борасида музокаралар олиб борилмоқда. Яъни яқин кунларда халқаро рейсларга харид қилинган электрон чипталар ҳам фақат принтердан чиқарилган шаклида сафар давомида амал қилиши кўзда тутилган», — дейилади маълумотда.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.