(O´zbek) Халқаро молия корпорацияси билан электр энергияси таъминотини ривожлантириш бўйича келишув имзоланди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Молия вазирлигида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Жаҳон банки гуруҳи аъзоси, Сирдарё вилоятида қуввати 1300 мегаваттга тенг буғ ва газда ишлайдиган электр қурилмасини барпо қилиш, давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) асосида тендери ва структураси бўйича Ўзбекистонга консультатив маслаҳатлар бериш юзасидан келишувни имзоланди

Таъкидланганидек, мазкур давлат ва хусусий сектор шерикчилигининг муваффақиятли амалга оширилиши электр энергияси таъминоти барқарорлигини яхшилайди ва табиий газдан янада унумлироқ фойдаланиш имкониятини беради.

Воситачи-маслаҳатчи сифатида, ХМК Ўзбекистонга лойиҳани яратиш ва давлат ва хусусий секторлар ўртасида хавф-хатарларни тегишлича тақсимлаш учун етакчи хусусий инвесторларни жалб қиладиган давлат ва хусусий секторлар шерикчилигини ишлаб чиқишда кўмаклашади. Ҳукумат лойиҳа учун инвесторни энг илғор амалларга риоя қилган ҳолда ўтказиладиган рақобатга асосланган танлов жараёни орқали танлаб олади. 

Мазкур давлат ва хусусий секторлар шерикчилиги Ўзбекистоннинг эскириб бораётган электр энергиясини ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда аҳоли ва корхоналарни электр энергиясининг барқарор таъминоти билан таъминлаш учун ишлаб чиқилган. Бу, Жаҳон банки гуруҳининг ҳисоб-китоблари бўйича, 2030 йилга келиб электр энергиясига бўлган талаби 50 фоизгача ошадиган Ўзбекистон учун муҳим омил ҳисобланади.

Бу лойиҳа Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистоннинг электр энергиясини ишлаб чиқариш секторидаги хусусий сектор инвестицияларини қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади.

«Кўпгина ривожланаётган мамлакатлар каби Ўзбекистоннинг ўта зарур инфратузилма лойиҳаларига сарфлаши мумкин бўлган маблағлари чекланган», — деди ХМКнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шлёмер. 

«Хусусий сектор капитали ва тажрибасини татбиқ қилиш орқали мамлакат йирик инфратузилма лойиҳаларини ривожлантиришни рағбатлантириши ва шу сабабли бизнес муҳити ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилаши мумкин».

Бугунги кунда ХМКнинг Ўзбекистондаги инвестицион портфели 58 млн АҚШ долларига тенг. Инвестицияларнинг асосий қисми молия сектори ва тўқимачилик соҳасига йўналтирилган. ХМК маслаҳат хизматлари олтита лойиҳа доирасида кўрсатилади. Мазкур лойиҳалар давлат корхоналарини, жумладан иккита давлат банкини хусусийлаштириш, пахта ишлаб чиқариш секторини ислоҳ қилиш, молиявий бозорни ривожлантириш ва диверсификациялаш, ҳамда кимё саноатида электр энергиясидан самарали фойдаланишни яхшилашга кўмаклашиш ва муқобил энергиялари манбалари ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ДХШ битимларини тажриба тариқасида амалга оширишда мамлакатга кўмак кўрсатишга қаратилган.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.