(O´zbek) Карантинда иш ҳақи ёки таътил тўловлари қандай бўлади? Хорижга кета олмаган меҳнат муҳожирлари нима қилишлари мумкин? Вазир билан суҳбат

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Карантин шароитида меҳнат муносабатлари қандай ташкил этилади? Карантинга олинган фуқарога касаллик варақаси бериладими, йўқми? Караантин муносабати билан берилган меҳнат таътили тўловлари неча фоиз бўлиши керак? Хорижга чиқа олмай қолган меҳнат муҳожирлари ишсизлар сафини кенгайтирган бир вақтда, ишсизлик муаммосига қандай ечим бор? БММВ раҳбари Нозим Ҳусанов шу каби саволларга жавоб берди.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий миқёсда тиббий карантин жорий қилинди. Шу боис, барча турдаги ташкилотлар ва ишчи-хизматчиларнинг ўзаро меҳнат муносабатларида қатор саволлар пайдо бўлди. Барча транспорт алоқаларининг тўхтатилиши боис, қиш мавсумида хориждан ватанга қайтган меҳнат муҳожирлари мамлакат ичкарисидаги ишсизлар сафини кенгайтирди. Kun.uz мухбири карантин ҳолатидан келиб чиққан турли саволлар билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановга мурожаат қилди.

Карантин чораси Ўзбекистонда биринчи марта қўлланилмоқда. Шунинг учун ҳам жуда кўплаб саволлар пайдо бўлди: бу давлат ташкилотларида ҳам, тадбиркорлар томонидан ҳам бўляпти. Вазирликнинг ишонч телефонларига, сайтига айнан карантин вақтида меҳнат муносабатларини қандай шакллантириш бўйича жуда ҳам кўплаб саволлар бўлди. Президентимиз касалликнинг иқтисодиётга салбий таъсирларини камайтириш чора-тадбирлари бўйича фармони қабул қилди.

Мазкур фармонда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича ҳам қатор енгилликлар ва тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва олий таълим муассасаларида карантин эълон қилинди ва фарзандларимиз уйда ўтиришига тўғри келмоқда. Кимнингдир уйида фарзандларга қаровчиси бор, кимдадир йўқ, отаси ёки онасидан бири бирга бўлиши керак. Ушбу фармон орқали, меҳнат қонунчилиги талабларидан келиб чиққан ҳолда яна бир имконият берилдики, боғча тарбияси ёшида бўлган ёхуд умумтаълим ўрта мактабнинг 1-4 синфларида ўқийдиган фарзандларнинг ё отаси, ёки онаси, ё бўлмаса, васийига меҳнат таътили берилади.

Идора ва ташкилотлар томонидан бериладиган енгилликларда қайси ходимлар устуворликка эга?

Ҳар бир идора-ташкилотлар, пенсия ёшидаги кекса ишчилар, ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бор ёхуд ишлай оладиган аммо сурункали хасталиги бор ходимлари бўлса, уларга масофадан ишлаш ёки қисқа муддатли ишлаш имкониятларини ятақдим этишлари зарурлиги фармонда белгилаб ўтилди. Бу ҳам ходимларнинг ўз соғлиқларини сақлашларига ижобий таъсир кўрсатади.

Хусусий тадбиркорлик субъектлари ходимларига таътил берса, пул тўлайдими?

 Президент фармонида мулкчилик шаклидан қатъиназар барча хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат таътили бериш тартиби қўлланилиши белгилаб ўтилган.

Карантинга олинган фуқароларга касаллик варақаси бериладими ёки таътил?

Бу бўйича ҳам ишонч телефонимизга кўплаб мурожаатлар тушаётганди. Чунки, карантинга олинган фуқаролар 14 кун махсус сақланиш жойларида бўлиши белгилаб ўтилган. Фармонда белгиланганидек, карантинга олинган фуқаро ишловчи бўлса, унга касаллик варақаси берилади. У бўйича эса, иш ҳақининг 100 фоизи тўлаб берилиши назарда тутилди.

Амалиётда, ходимнинг иш стажидан келиб чиққан ҳолда касаллик варақаси бўйича иш ҳақи 60-80 фоизни ташкил этган. Лекин, карантин вақтида оиланинг бирор ишловчи аъзоси, ёки 14 ёшгача бўлган фарзанди карантинга олинган тақдирда, унга қаровчиси ишлайдиган бўлса, унга ҳам касаллик варақаси расмийлаштирилади ва иш ҳақининг 100 фоизи тўланади.

Карантин туфайли таътилга чиққан ходим иш ҳақи 100 сақлаб қолинади

Меҳнат кодексига кўра, ходимнинг розилиги билан иш ҳақи сақланмаган таътил бериш мумкин. Ходим, истаса, ўз аризасига биноан, таътил пули тўланмайдиган таътилга чиқиши, ёки меҳнат таътили тақвими бўйича таътилга чиқиши ҳам мумкин. Шу билан бирга, карантин муносабати билан таътилга чиқарилиши ҳам мумкин. Сўнгги ҳолатда иш ҳақи 100 фоиз сақланиб қолиниши президент фармонида белгилаб берилган.

Хорижга кета олмай қолган меҳнат муҳожирлари ишсизлар сафига қўшилди. Уларни иш билан таъминлаш муаммоси қандай ҳал этилади?

Бу масала ҳақиқатдан ҳам долзарб тус олди. Сабаби, қўшни мамлакатларимиз Қозоғистон ва Россия ўз чегараларини ёпди, меҳнат муҳожирларимизнинг ушбу давлатларга кетиш мавсуми эди. Уларни иш билан таъминлаш керак.

«Обод қишлоқ», «Обод марказ» ва «Обод маҳалла» дастурлари қабул қилинган бўлиб, уларни март ойидан бошлаб амалга ошириш, бу ишларга кўплаб фуқароларни жалб қилиш назарда тутилган. Рақамларда айтадиган бўлсак, март-апрель ойларида жамоат ишларига 26 минг кишини жалб қилишимиз, уларнинг ишларини молиялаштириш учун айни жамғармадан 19 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган эди.

Президент фармони билан мана шу ойларда бу маблағларни икки ярим баравардан ортиққа ошириб, 70 мингдан ортиқ фуқарони жамоатчилик ишларига жалб қилиш, бу мақсадга қарийб 60 млрд сўм маблағ йўналтириш имконияти берилди.

Бундан ташқари, аксарият фуқароларимиз вилоятлар, туманлар қишлоқларида истиқомат қилишади. Ўша ҳудудларда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда хоҳиш билдирган фуқарога 20 сотихдан ер ажратилиб, кооператив усулда хўжалик бирлашма ташкил этилади. Бирлашма аъзолари ишсиз, банд бўлмаган аҳоли таркибидан танлаб олинади ва уларга жамғарма ҳисобидан 2 млн 300 минг миқдорида субсидия бериш механизми ҳам бор. Мазкур фармон билан ушбу субсидия миқдорини 2-3 баравар ошириш имкони яратилди.

Шу билан бирга, кўплаб фуқароларимиз ўзларининг шахсий томорқаларида фаолият олиб боришлари учун субсидия бериш имкониятимиз ҳам бор.

Бунинг учун фуқаролар қаерга, кимга мурожаат қилишлари керак?

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг жойлардаги бўлимлари билан биргаликда маҳаллама-маҳалла юриб, шундай фуқароларнинг рўйхатини тузиб, уларга юқоридаги хизматлар таклиф қилинмоқда. Бу жараён бошланган, президент фармони эса, бу жараённи янада жадаллаштирди.

Яна бир йўналиш бор, вазирлигимиз ҳузуридаги жамғарма орқали 3та банкдан оилавий тадбиркорлик йўналишида маблағлар тақдим этиш. Ахир, меҳнат муҳожирлигида ишлаб юрган, аммо бугунги кунда Ўзбекистонда бўлганларнинг айримларида тадбиркорлик билан шуғулланиш борасида қандайдир ғояси, режаси бўлиши мумкин. Улар шуни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, президент фармонининг яна бир ижобий томони шундаки, ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун қўшимча маблағлар ажратиш кўзда тутилган. Бу йил бошида тасдиқланган инвестицион дастурларга қўшимча равишда, вилоятлар, чекка туманлардаги мактабгача таълим муассасалари, ўрта умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш бўйича янги қўшимча дастур қабул қилинди. Бу каби қурилиш объектларига ҳам жойлардаги ишсиз, банд бўлмаган фуқароларни жалб қилиш назарда тутилган.

Вазирликда карантин қоидаларига қанчалик риоя қилинмоқда?

Ҳар бир идора раҳбари – ўзимидан бошлаши керак. Президент ҳам таъкидлаб ўтдилар, ўзимиз ўрнак бўлишимиз кераклигини. Шунинг учун ҳам вазирликда, иш вақтидан сўнг, шартнома асосида хлор билан дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, вазирликка келган ходимлар ёки фуқаролар қўлларини дезинфекция қилиши учун воситалар, ниқоблар тайёрлаб қўйилган. Бундай имконият ҳар бир қаватда мавжуд. Қолаверса, фаррошларнинг кун давомида ишлаши йўлга қўйилди. Улар эшик дастаклари бўладими, зинапоя тутқичлари бўладими, ҳар бир жойни эътибордан четда қолдирмай, махсус аралашмалар билан артиб чиқмоқда. 
Манба: Kun.uz

 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.