(O´zbek) Mumtoz navolar ijrochisi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

      Пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган “Мумтоз наволар” туркумидан маърифиймусиқий тадбир бўлиб ўтди.
 
        “Қўшиқ-ла кўраман оламни” деб номланган мазкур тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров  билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унга уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар, мусиқа санъати ихлосмандлари таклиф этилди.        
         Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, элда обрў ва эътибор топган табаррук ёшли нуронийларнинг бой ва ибратли ҳаёт тажрибасидан ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, миллий санъатимизга ҳурмат, ибратли анъана ва қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашда кенг фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
       Миллий мумтоз мусиқа ва қўшиқлар тингловчи қалбида эзгу фазилатларни қарор топтиришда алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров ўзбек қўшиқчилик мактаби анъаналарига содиқ қолиб ижод қилаётган санъаткорлардан. Унинг ижросидаги қўшиқлар тингловчи қалбига таскин, ором ва сокинлик бағишлаши билан бирга умр мазмунини теран англашга, тинчлик ва осойишталикни, саломатликни қадрлашга, ҳаёт неъматларини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, юрт тақдири, ёш авлод келажаги йўлида маънавий бедорликка чорлайди.
      О.Сафаров Ўзбекистон давлат санъат ва  маданият  институтида анъанавий ижрочилик, мусиқа тарихи, мусиқали драма бўйича ёшларга сабоқ бериб келмоқда.    
      Тадбирда санъаткор ва унинг шогирдлари ижросида истиқлолимизни, табаррук диёримизни, чин инсонийликни, самимий туйғуларни тараннум этувчи қўшиқлар янгради.
 ЎзА мухбири 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.