(O´zbek) Россия «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли учун 3 млн доллар ажратди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Виталий Тимкив / ТАСС

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш бўйича техник-иқтисодий асос (ТИА) тайёрланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия техник-иқтисодий асосни тайёрлаш учун 200 миллион рубль (РФ Марказий банки курси бўйича 3 136 364 доллар) ажратди.

«Сиёсий қарор қабул қилинди. Эксперт гуруҳлари ишламоқда. Хитой томони рози бўлди. Мен Хитойга икки марта ташриф буюрдим, сафарлар давомида бу борада музокаралар олиб борилди. Россия президенти билан ҳам музокаралар ўтказилди, сиёсий қарор қабул қилинди», — деди президент.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида эълон қилинганди, аммо ўша вақтдан бери бу нарса амалга оширилмади. 2002 йилда Пекин келажакдаги тармоқнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқди ва унинг йўналишини аниқлади. Ўша ғояга кўра, йўл Торугарт довони орқали Арпадан ўтиб, Ўзган тумани орқали Қорасув шаҳрига етиб бориши ҳамда у ердан Ўзбекистонга олиб бориши лозим эди. Унинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак бўлган.

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият тепасига келганидан сўнг, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўналишининг ўрнига «Тожикистон-Қирғизистон-Қозоғистон-Россия» йўли қуришни таклиф қилди. Аммо, бу ғоя ҳеч ким томонидан қўллаб-қувватланмади. Шундан сўнг, Қирғизистон расмийлари яна «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўли лойиҳасига қайтди ва янги йўналишни таклиф қилди.

2017 йилда «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўлини қуриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ тузилди, уни амалга оширишнинг уч хил варианти ҳақида хабар берилди. 
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.