(O´zbek) Россия «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли учун 3 млн доллар ажратди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Виталий Тимкив / ТАСС

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш бўйича техник-иқтисодий асос (ТИА) тайёрланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия техник-иқтисодий асосни тайёрлаш учун 200 миллион рубль (РФ Марказий банки курси бўйича 3 136 364 доллар) ажратди.

«Сиёсий қарор қабул қилинди. Эксперт гуруҳлари ишламоқда. Хитой томони рози бўлди. Мен Хитойга икки марта ташриф буюрдим, сафарлар давомида бу борада музокаралар олиб борилди. Россия президенти билан ҳам музокаралар ўтказилди, сиёсий қарор қабул қилинди», – деди президент.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида эълон қилинганди, аммо ўша вақтдан бери бу нарса амалга оширилмади. 2002 йилда Пекин келажакдаги тармоқнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқди ва унинг йўналишини аниқлади. Ўша ғояга кўра, йўл Торугарт довони орқали Арпадан ўтиб, Ўзган тумани орқали Қорасув шаҳрига етиб бориши ҳамда у ердан Ўзбекистонга олиб бориши лозим эди. Унинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак бўлган.

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият тепасига келганидан сўнг, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўналишининг ўрнига «Тожикистон-Қирғизистон-Қозоғистон-Россия» йўли қуришни таклиф қилди. Аммо, бу ғоя ҳеч ким томонидан қўллаб-қувватланмади. Шундан сўнг, Қирғизистон расмийлари яна «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўли лойиҳасига қайтди ва янги йўналишни таклиф қилди.

2017 йилда «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўлини қуриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ тузилди, уни амалга оширишнинг уч хил варианти ҳақида хабар берилди. 
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.