(O´zbek) Samarali loyihalar amalga oshirilmoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 
 
     Иқтисодиёт ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ходимлари ва яна бошқа бир қатор соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда республикамизда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.
     Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 19 апрелдаги «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 
     Мазкур қарор ижроси юзасидан 2013 йилдан то 2017 йилгача мўлжалланган Давлат Дастури қабул қилинди. Унга кўра, 2013-2017 йиллар давомида мелиорация объектлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш ва сув хўжалиги ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш белгиланди.
     Тадбирда таъкидланишича, дастур амалга ошириш натижасида биргина 2013-2014йилнинг биринчи ярмида 2334,4 км очиқ ва 342,6 км ёпиқ коллектор-дренаж тизимлари, 23та мелиоратив насос станциялари ва 302та тик дренаж қудуқлари қурилди. Шунингдек, 32,5 минг.км очиқ коллектор ва 1392,1 км ёпиқ ётиқ дренаж тизимларида, 1234 та тик дренаж қудуқлари ва 52 мелиоратив насос станцияларининг таъмирлаш тиклаш ишлари бажарилган. Қолаверса, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти ва бошқа сув хўжалиги ишлари билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, «Ўзмелиомашлизинг» лизинг компанияси томонидан лизинг асосида жами 550 та мелиоратив техника ва ускуналар, жумладан, 187 экскаватор, 68 бульдозер, 65 автосамосвал, 37 автокран, 4 лазерли планировшик ва бошқа техника ва механизмлар етказиб берилган.
     Ушбу тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Фонди ҳисобидан 197,6 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2013-2014 йилларда республикада жами 10,8 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими жорий қилинди.
     Натижада 2013-2014 йилларда 560 минг гектардан зиёд майдонда ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, кучли ва ўрта шўрланган ер майдонлари 71,3 минг гектарга,  ер ости сув сатхи 2 метргача бўлган суғориладиган ер майдонлар 114,8 минг гектарга қисқартирилди, ҳамда 374,1 минг гектар суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатининг барқарорлиги сақлаб қолинди.
2013-2017 йилга белгиланган  Давлат дастурини амалга оширилиши 1,1 млн гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, кучли ва ўрта шўрланган ер майдонлари 87 минг гектарга ёки 12 фоизга қисқартириш ва мелиорация объектларининг (82 минг км) техник холатини яхшилаш ва 255 минг гектар майдонда коллектор-дренаж сувларининг кафолатли оқимини таъминлаш имконини беради.
     Тадбир ташкилотчиларининг эътироф этишича, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада барқарор ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва шу тариқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, 2007 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
     Фармонга кўра, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва уни амалга оширишга ёндошувларни тубдан ўзгартириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ишларни молиялаштиришнинг ишончли механизмини таъминлаш, лизинг операцияларини кенг жорий этиш йўли билан сув хўжалиги ташкилотлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мелиорация техникаси саройини янгилаш каби энг муҳим устувор вазифалар белгилаб олинди.
     Ушбу тадбирларни самарали ва тўлақонли амалга оширишни таъминлаш учун республикада бир қатор янги тизимлар ташкил этилди, жумладан:
     Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, унинг асосий вазифаси этиб мелиорация объектлари қуриш ва реконструкция қилиш дастурларини ва таъмирлаш-тиклаш ҳамда лизинг асосида мелиоратив техника ва ускуналари етказиб бериш ишларини молиялаштириш белгиланиб, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти ҳамда жамғарма Кенгаши таркиби тасдиқланди.
     «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси, унга суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти ва бошқа сув хўжалиги ишлари билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш вазифалари юклатилди.
     Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2008-2012 йилларда лойиҳа ҳудудларида 1200 минг гектар суғориладиган ерларнинг ер ости сувлари сатхи пасайиб оптимал даражага етказилди. Шунингдек, ер ости сув сатхи 2 метргача бўлган суғориладиган ер майдонлари 364,6 минг гектарга қисқартирилди, 81,2 минг гектар юқори ва ўрта шўрланган майдонларда ерлар паст шўрланган ва шўрланмаган даражагача пасайтирилди. Кузатувларга кўра, мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари амалга оширилган суғориладиган ерларда етиштирилган пахта ҳосилдорлиги 2-2,5 ц/га ва ғалла эса 2,5-3 ц/га ошган.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.