(O´zbek) Сиань — Тошкент — Сиань рейси йўлга қўйилмоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

27 сентябрь куни Хитойнинг “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.” авиакомпанияси Сиань — Тошкент — Сиань йўналиши бўйлаб Ўзбекистонга илк чартер рейсини амалга оширади.
Транспорт вазирлигининг билдиришича, 2021 йилга келиб хорижий мамлакатларга чиқаётган хитойлик сайёҳларнинг сони 200 млн кишига бориб етиши кутиляпти. Улар ўз сафарлари давомида сарфлайдиган маблағ миқдори эса 400 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Айнан ушбу жиҳатни инобатга олганда Сиань — Тошкент — Сиань рейсининг йўлга қўйилиши аҳамиятли экани айтилади. Мазкур йўналишда авиақатновларнинг йўлга қўйилишига Шэньси провинциясидаги сайёҳлик компаниялари ҳам катта қизиқиш билдираётгани маълум қилинган.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорлик 1994 йилнинг 19 апрель куни Тошкентда имзоланган ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим ҳамда икки давлат авиация ҳукуматлари даражасида имзоланган ўзаро англашув меморандумлари орқали тартибга солинади. Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “China Southern Airlines” авиакомпаниялари ўзаро икки томонлама келишувларда белгиланган Тошкент — Пекин ва Тошкент — Урумчи йўналишларида ҳафтасига икки маротаба доимий парвозларни амалга ошириб келмоқда. 
Амалдаги икки томонлама келишувларга мувофиқ айни дамда Сиань шаҳри тасдиқланган компаниялар томонидан доимий парвозларни амалга ошириш манзили сифатида белгиланмаган. Ҳозирда икки давлат транспорт вазирликлари ва тегишли идоралари томонидан “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейс парвозларини келгусида мунтазам равишда амалга оширишни ташкил этиш масаласи ҳал этилмоқда. Икки давлат ўртасидаги парвозлар частотасини ҳафтасига 15 тага етказиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга Санья, Иу, Гуанжоу ва Шанхай шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри қатновларни ташкил этиш борасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
“Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.” авиакомпанияси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз флотида 42 та авиалайнерга эга. Бугунги кунга қадар компания 200 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро йўналишларда юк ва йўловчи йўналишларини очган. 
Сиань — Тошкент — Сиань йўналиши бўйлаб илк парвоз 173 кишини ўзида сиғдира олувчи Airbus A320neo самолётида амалга оширилади. Рейснинг биринчи йўловчиси мазкур авиакомпания раҳбари Лю И бўлиши кутилмоқда.  

Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.