(O´zbek) Tayyorgarlik qizg‘in pallaga kirdi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Шу йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Қашқадарё вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
 
    Вилоятда 867 сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларда сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, кузатувчилар учун барча зарур шароитлар яратилган.
 
    – Сайлов участкалари учун энг замонавий ва кўркам бинолар ажратилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси раиси Исмоил Жўраев. – Участкаларнинг рўйхати, уларнинг тартиб рақами, чегаралари ва сайловчилар сони маҳаллий матбуотда эълон қилинди. Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган 58 минг 248 сайлов плакати тарқатилиб, сайлов участкалари, аҳоли гавжум жойлар, идора ва корхоналар биноларида кўринарли жойларга осиб қўйилди. Сайлов участкалари Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ёзилган плакатлар ва тегишли адабиётлар билан таъминланди.
 
    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари билан сайловчилар ўртасида учрашувлар ўтказилмоқда. Марказий сайлов комиссияси томонидан аҳоли ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга бағишланган семинарлар ташкил этилмоқда.
 
    18-Қарлиқбоғот сайлов участкаси Қарши шаҳридаги санъат коллежи биносида жойлашган. Бу ерда 12 нафар ёш сайловчи биринчи марта овоз беради.
 
    – Ушбу муҳим сиёсий жараён олдидан мамлакатимиз сайлов қонунчилиги билан яхши танишиб чиқдим, Президентликка номзодлар ҳақида етарли маълумотга эгаман, – дейди шундай сайловчилардан бири Достон Давронов. – Сайлов куни эркин ва фаол фуқаро сифатида муносиб номзодга овоз бераман.
 
Ў.БАРОТОВ,
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.