(O´zbek) USAID – AQSH xalqaro taraqqiyot agentligi O‘zbekistonda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Силга барҳам бериш” бўйича соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар доирасида ўтказилаётган анжуманни қўллаб-қувватлайди

     22 май куни Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси икки кун давом этадиган, силга барҳам бериш бўйича соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар доирасида ўтказилаётган миллий анжуманни бошлади. Анжуманни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этмоқда. У халқаро мутахассислар, Марказий Осиё мамлакатлари ҳукумат вакиллари ҳамда Ўзбекистон бўйича тиббиёт муассасалари ходимларини бир ерга жамлади, бундан мақсад – илғор тажрибалар, касбий маҳорат ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Силга барҳам бериш стратегиясининг амалга оширилиши ва Силга қарши курашиш бўйича Бирлашган миллатлар ташкилоти Баёнотининг тадбиқ этилиши натижасида олинган тажриба ва ҳулосалар билан ўртоқлашишдан иборат.

     Бу йилги миллий анжуман мавзуси «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар нуқтаи назаридан силни тугатиш стратегиясини ҳаётга тадбиқ этиш» кенг қамровли ислоҳотлар орқали силнинг тарқалишини камайтириш ва унга барҳам бериш бўйича Ўзбекистон ҳукумати олдидаги мажбуриятларнинг тобора ортиб бораётгани намойишидир. 2019-2022 йилларда фтизиатрия ва пулмонология ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича яқинда қабул қилинган Президент Қарори ҳамда 2019-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш бўйича Миллий Концепция доирасида, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш учун асосий вазифалар белгилаб берилди. Анжуман иштирокчилари “Силга барҳам бериш” стратегияси ва БМТ Баёноти белгилаган мақсадларга эришиш учун устувор ҳаракатларни аниқлаб оладилар.

     2014 йилда қабул қилинган ЖССТ стратегияси 2015-2035 йиллар оралиғида сил туфайли вафот этиш даражасини 95% га ва касалланишнинг янги ҳолатларини 90% га қисқартириш ҳамда ҳеч бир оилага сил билан касалланиш натижасида ҳалокатли харажатлар юки тушиб қолмаслигини таъминлаш орқали, глобал сил эпидемиясига барҳам беришга қаратилган. 2018 йил сентябр ойида БМТ Бош ассамблеяси 2030 йилга қадар бутун дунёда сил эпидемиясига барҳам бериш бўйича баёнот қабул қилди. БМТга аъзо давлатлар, 2022 йилга қадар сил билан яшаётган 40 миллион кишини муваффақиятли даволаш орқали, ушбу мақсадларга эришиш мажбуриятини олдилар.

     20 йилдан зиёд вақт мобайнида USAID силнинг ва унинг дориларга турғун шаклларининг тарқалиши, ҳамма учун янада самарали ва имкони бор бўлган силнинг олдини олиш чоралари, ташҳис қўйиш ва даволаш орқали чегаралаш мақсадида Ўзбекистон билан шерикликда иш олиб бормоқда. USAIDнинг 7.6 млн АҚШ доллари миқдоридаги Силга қарши кураш бўйича жорий беш йиллик дастури ССВга Силга қарши Миллий дастурни амалга оширишда кўмаклашади ва сил бўйича хизматлар сифатини яхшилаш, лабораторияларни янгилаш, беморларни силни аниқлаш ва ундан даволаниш имкониятларини ошириш, тиббиёт ходимларини ўқитиш ҳамда беморлар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш йўналишида иш олиб боради.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.