(O´zbek) Ўзбекистонда уч йил ичида камида учта лоукостер авиакомпания очилади – Беҳруз Ҳамзаев

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Кейинги уч йил ичида Ўзбекистонда учта ёки ундан кўп маҳаллий лоукостер пайдо бўлади. 2020 йили мамлакатда бўлиб ўтадиган йирик авиаконференциялар натижасида эса соҳадаги деярли 90 фоиз муаммолар ҳал бўлади.
Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев «Ular» лойиҳасига берган интервьюсида маълум қилди. Суҳбат давомида Ҳамзаев лоукостерлар очилиши масаласига атрофлича тўхталиб ўтди.

«Европадан Австралияга бир ҳафталик«all inclusive» саёҳат, яъни авиачиптадан тортиб, меҳмонхона ва овқатланишгача бўлган ҳамма харажатлар миқдори – Европадан Ўзбекистонга худди шундай саёҳатдан юз долларга арзонроқ.

Аслида бир неча баробар арзонроқ бўлиши керак, чунки масофа уч баробар қисқа; Австралия – дунёнинг бутунлай бошқа бурчагида.

Худди шу каби Россияни ҳам мисол келтириш мумкин. Россиядан Туркияга бир ҳафталик «all inclusive» тур Ўзбекистонга келиб кетишдан 4-5 арзонроқ. Ваҳоланки, Туркияда яхшироқ меҳмонхоналар, яхшироқ озиқ-овқат ва бизда йўқ бўлган денгиз ҳам бор.

Бунинг энг асосий сабаби – авиақатновнинг арзонлиги. Арзонлигининг боиси эса рақобат. Ўзбекистонда нечта авиакомпания бор? Россияда 19дан ортиқ.

Қолаверса, нарх белгилаш стратегияси. Мен учун самолётда учиш – ҳашамат эмас, иш – машина ёки метрода кетгандек, 5-6 соат чидаб кетавераман; ҳар доим иқтисод классда учаман. Парвоз – ишларимни битириб келиш учун восита холос. Кўпчиликда ҳам шунақа. Лекин қиммат тўлашга мажбурсиз, чунки бошқа имкониятингиз йўқ.

Лоукостер сизга шу имкониятни беради: овқати йўқ, 30 дақиқада тез самолётга чиқиб олишингиз керак, ноқулайроқ бошқа аэропортга қўнади… Автобусдек гап. Ўзи аслида лоукостерда бир марта учсангиз, иккинчи марта учгингиз келмайди.

Лоукост деганда авиаташувчининг стратегияси тушунилади. Яъни улар имкон қадар барча нарсаларда пул тежайди. Бир хил русумдаги самолётлардан фойдаланишади, чунки бир хил механик ёллаш кифоя – Boeing ва Airbus механиклари ҳар хил мутахассислар.

Лоукостерлар самолёти салонида экрани ҳам йўқ, овқат ҳам бермайди, четроқ аэропортга қўнади… Ҳар бир давлатда бир нечта аэропортлар бўлади, катта аэропортларга қўниш ва улардан учиб кетиш қиммат туради. «Ground handling operation» (аэропорт терминалидаги самолётга хизмат кўрсатиш) деган тушунча бор, бу ҳам пул туради. Кичикроқ аэропортларда эса бу арзонроққа тушади. Лоукостерлар ҳамма жойдан иқтисод қилиб, охири сизга чиптани арзонроқ қилиб беради.

Ўзбекистонда шу кунгача ҳар бир стратегия, қабул қилинаётган ҳар бир қарор «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниямизни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган эди. Бу сир эмас ва ёмон ҳам эмас. Чунки бу – бизнинг авиакомпания; дунёда жуда кўп давлатлар ўз авиакомпаниясини нафақат ҳурмат қилади, балки қандайдир преференциялар ҳам беради. Лекин биздаги бу преференциялар бора-бора камайиш ўрнига, ҳар доим монополия қўллаб-қувватлаб борилди. Бошида «майли, бола қийналиб қолмасин» дегандек ёрдам бўлиши керак ва маълум вақт давомида имтиёзлар қисқариб, қолганлар билан рақобатга кириша олиши зарур.

Ҳар доим танганинг икки тарафи бор. Танқид қилаётганда бу тарафини ҳам билиш керак. «Шу нарсаларни ҳамма билади, нимага қилмайди?» деб одамларнинг жаҳли чиқади, чунки улар «backstory» (аввалжараён)ни билишмайди. Мисол учун, биласиз, бизда доллар олиб келадиган соҳаларимиз унча кўп эмас. Ҳар бирига давлат жуда эҳтиёткорона ёндашади.

Ҳозир демонополизация ишлари амалга оширилган: аэропортлар алоҳида, авиакомпания алоҳида, фуқаро авиацияси алоҳида ташкилотларга айланди. Ўзлари хоҳлаганча тендер ўтказиб, иш олиб боришга имконияти бор.

Кейинги босқичимиз қандай бўлади. Мен яқин 3-4 йил ичида «очиқ осмон» тушунчаси, яъни ҳамманинг учишига имконият яратиб берилишини хоҳлардим. Ҳозир ҳам ёпиқ эмас, очиқ, лекин паритет тариқасида – яъни биз қайсидир давлатга нечта парвозни амалга оширсак, у давлат ҳам бизга фақатгина шунча марта уча олади холос.

«Очиқ осмон»да эса хоҳлаганича учаверишлари мумкин. Ҳозир эса, масалан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари Россияга 54 марта учса, Россиядан ҳам бизга 54 мартагина парвоз бўлади холос. Ваҳоланки, Ўзбекистонда 28та самолёт, биргина «Аэрофлот»нинг ўзида 124тадан кўп самолёт бор. Улар Ўзбекистонга минимум беш маротаба кўпроқ учиш имкониятига эга. Нафақат «Аэрофлот», балки барча Россия авиакомпаниялари, жумладан лоукостерлари ҳам.

«Очиқ осмон» режими бизга нима беради? Биринчидан, туристлар сони. Иккинчидан, авиаташув деганда фақатгина одамларнинг бориш-келишини тушунмаслигимиз эмас. Дунёда фақатгина биз ва Лихтенштейн океанга чиқиш учун минимум иккита давлатдан ўтиши керак, яъни ҳатто қўшниларимиз ҳам тўғридан тўғри денгизга чиқа олишмайди. Бу бизнинг имкониятимизни чегаралайдиган ҳолат бўлгани учун ҳам, агар авиалогистикани ривожлантирсак, товар айирбошлаш салоҳиятимиз жуда ошади.

Лекин бунинг тескари эффекти ҳам бор-да: четда ҳам яхши маҳсулотлар бор – биз олиб чиқяпмизми, олиб киришга ҳам замин яратиб берасиз. Тўла кетган самолёт бўш қайтиб келмайди-ку. Буёққа ҳам бирор нарса билан қайтади.

Шунинг учун бу туризмга зўр ёрдамдир, лекин қайсидир томондан бизни чегаралаб қўйиш имконияти. Шу боис комплекс муаммо. Унинг бошқа жуда кўплаб сабаблари бор ва бир кунда ҳал бўладиган нарса эмас. 

Кейинги уч йил ичида Ўзбекистонда учтадан кўп маҳаллий лоукостер пайдо бўлади – юз фоиз. Бу менинг прогнозимми? Йўқ, буни инсайдер маълумот дея қолайлик.

Маҳаллий лоукостерлар очилишидан ташқари, биз қабул қилиб бўлган «очиқ осмон» режимининг босқичлари бор. Афсус, ҳар бир аэропортимиз ҳам тайёр эмас. Ҳозир модернизация кетяпти. Қўпол қилиб айтганда, шароитимиз йўқ. Шароитимиз бор жойда эса шошиб қарор қабул қилмаслигимиз керак. Мисол учун, Ўзбекистонга келмоқчи бўлган авиакомпаниялардан бири – Туркиянинг «AtlasGlobal» авиакомпанияси бир неча кун олдин банкрот бўлди.

Шошиб уларга рухсат бериб қўйиб, ҳамма ҳаракат қилинса-ю, қанақадир мудҳиш воқеа бўлиб қолса, яна нолдан бошлаш керак бўлади. Шунинг стратегик нуқтайи назардан бизга қайси давлатлар билан ишлаш қулай бўлишини ўрганиш керак.

Биласизми, бунинг административ чекловлари бор эди. Сиёсий ирода муаммоси бор эди. Технологик масалалар ҳам бор эди. Муаммонинг ҳар хил элементлари бўлади-ку. Энг асосий масала – сиёсий ирода; яъни президент бу нарсага қарши эмас. Бу – энг қийини, қолган техник муаммоларга ечим топса бўлади.

Маълумот тариқасида айтиб ўтаман, кейинги йил Ўзбекистонда камита иккита жуда катта авиация конференцияси бўлади. Бу авиаконференциялар натижасида 2020 йилда бу соҳада деярли 90 фоиз муаммоларимиз ҳал бўлади.

Ўзбекистонда авиалинияларни жорий этиш биргина имзо билан ҳал бўладиган муаммо эмас. Эртага очиб қўйилгани билан, муаммолари – керосин етказиб бериш, терминалда самолётларга хизмат кўрсатиш… Лоукостерлар ҳақида бекорга тушунтириб ўтмадим. Ўзбекистонда операцион харажатлар қиммат бўлса, сиз «Ryanair» билан учасизми, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» биланми – бир хилда қиммат бўлади. Чунки таннарх қиммат. Қимматга олган нарсангизни арзонга сотмайсиз-ку.

Лоукост бизнес моделини тўлақонли амалга ошириш, дарҳақиқат Россияга боришни юз доллардан арзонроқ қилиш учун Ўзбекистонда замин бўлиши керак. Бўлмаса, ўша 300-500 долларни тўлайсиз. Рухсат бериб қўйган билан чипта нархи тушишини кутадиганлар – популистлар ва ҳолатга жуда юзаки қарайдиган инсонлардир.

Бу нарса ҳақиқатан ҳам одамларга фойдали бўлиб, юз фоиз интеграция бўлишини хоҳласак, биз олдин замин яратиб беришимиз керак ва замин яратилмоқда», – дейди Беҳруз Ҳамзаев.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январдаги ҳукумат қарорига асосан, 2018 йил охиригача миллий лоукостерни ташкил этиш бўйича ишлар якунига етказилиши керак эди. Аммо бу вазифа бажарилмай қолди. 2019 йил ноябрига келиб, Ўзбекистонда мавжуд самолётлар парки билан лоукостер бизнес моделини амалга ошириб бўлмаслиги, шу боис гибрид авиаташувлар йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    6/2019

    № 6/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.