(O´zbek) Ўзбекистонлик стартапчилар Қозоғистонда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоладилар

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, “Agrowin” ва “N.E.F.” стартап-корхоналари вакиллари USAID дастурининг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини яратиш лойиҳаси таклифига биноан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган IX Марказий Осиё савдо форумида иштирок этган.

Бу стартап-корхоналар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган стартап лойиҳалар танлови ғолиби бўлган эди.

IX Марказий Осиё савдо форумининг мавзуси “Мева-сабзавот соҳасидаги инновациялар ва инвестицион ёндашувлар“ бўлиб, унда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ва АҚШ Давлат сектори вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Мазкур форум доирасида N.E.F.” стартап-корхонаси Қозоғистон мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институтининг “Сариагаш“ минтақавий филиали билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича шартнома имзолади.

“N.E.F.” (“New ecological feed” – “Янги экологик озуқа”) қорамол, қўй, қуён, парранда, балиқ учун ем маҳсулотлари тайёрлашнинг янги технологиясини ишлаб чиқаришга жорий этган. Мазкур стартап жамоаси витаминларга бой омихта озуқалар, парранда, чорва ёки бошқа ҳайвон турларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ем маҳсулотлари ва қўшимчалар тайёрлаш, қишки мавсумда чорва учун барра ўт етиштириш билан шуғулланади.

Ҳамкорликнинг мақсади ташкилотларнинг техник салоҳиятини бирлаштириш, тажриба алмашиш ва “N.E.F — Янги экологик озуқа“ ҳамда Қозоғистон мева-сабзавотчилик ИТИнинг “Сариагаш“ минтақавий филиали ўртасида икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришдир. Шартнома, шунингдек, витамин маҳсулотлари, омихта ем ва уларнинг махсус таркибий қўшимчаларини ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

Ўз навбатида, “Agrowin” стартап лойиҳаси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, “in vitro” усулида мевали, манзарали, хона кўчатлари ва пайванд тагларини кўпайтириш билан шуғулланади.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.