Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўндан ортиқ янги келишувлар имзоланади

 

2020 йил бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи билан бориши асносида Россия билан камида 12та янги келишув имзоланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Россия федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Ўзбекистон президентининг келаси йил февралда Россияга ташрифига жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Адашмаётган бўлсам, камида 12та ёки ундан кўпроқ янги келишувлар устида ишлаяпмиз», – деди Матвиенко Олий Мажлисда Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан кечган учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 2018 йил октябрида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган ва унда 20та ҳужжат имзоланган эди.

Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Chop etildi

    6/2019

    № 6/2019

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • Jurnalni sotib olish

    PodpiskaЖурнални харид қилиш масалалари бўйича таҳририятнинг обуна ва тарқатиш бўлимига мурожаат этинг.

     

    Манзилимиз:

    Тошкент ш.,

    Матуботчилар кўч., 32.

     

    Телефон:

    • (99871) 239-11-25.

    Сиз журнални шаҳар киоскаларидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

  • Jurnalga obuna bo‘lish

    Jurnalga obuna bo‘lish
  • Elektron shakli

    Elektron shakli
  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.