(O´zbek) Mahalliy budjetlar samaradorligini oshirish

2/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Маҳаллий бошқарув ва иж­роия органларига юкланган вазифаларни бажариш учун муайян мулкий ва мо­лиявий бюджет ҳуқуқ­лари берилади. Маҳаллий бюджетлар ишлаб чи­қаришнинг якуний натижаларини аҳо­лига етказишнинг асосий йўнали­шини белгилаб берувчи воситадир. Давлат бюджети мувозанатини сақ­лаш, ма­ҳаллий бюджетлар даромад қисми­ни мустаҳкам­лашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва ривож­лантиришга бўлган эҳтиёж янада орт­моқда. Бу­нинг асосий сабаби ҳудуд­ларни бар­қарор ижти­моий-иқтисо­дий ривож­лантиришни молиялаштириш учун ма­ҳаллий бюджетларнинг маблағла­ри етарли эмаслиги. Маҳал­лий ҳуку­мат органлари­га қарашли корхона, ташкилот ва муассасаларнинг молия­вий хўжалик фаолиятини назорат қи­лишда респуб­лика ва ма­ҳаллий бюджетлар ўртасидаги харажат мажбуриятларидаги чекловлар эгилувчан, бироқ бир тизимга солинмаган кўринишга эга.
     Сўнгги йилларда иқтисодиётни ис­лоҳ қилишнинг асосий устувор йўна­лишлари бўйича чора-тадбирлар қўл­ланилиши ижтимоий соҳа тармоқла­рини ривожлантиришга ва аҳо­ли тур­муш даражаси асосий кўрсаткичлари яхшиланишига ижобий таъсир кўр­сатди.
     Ушбу чора-тадбирлар ҳаётга тат­биқ этилишида давлат бюджетининг ижтимоий функцияларида, айниқса, яққолроқ намоён бўлади. Бунинг учун 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳа­ракатлар стратегияси бўйича давлат дастури ишлаб чиқилди. Мазкур стратегияда давлат қурилиши, суд-ҳу­қуқ тизимини такомиллаштириш, иқ­тисодиётни эркинлаштириш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатлараро дўстлик ва ҳам­жи­ҳатликни мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифалар белгилаб берилди.
     Ҳаракатлар стратегиясида иқти­содиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналиш­ларида маҳаллий бюджетларнинг да­ромадлар базасини кенгайтириш, иж­тимоий соҳани ривожлантириш, яъни, аҳоли бандлигини ошириш ва ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни изчил амалга ошириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш кўзда тутилган.
     Айни пайтдаги муҳим муаммолардан яна бири – ижтимоий-маданий тадбирлар харажатларида аҳоли­нинг ижтимоий эҳтиёжлари ва уларни молиялаштириш манбалари ўртасидаги мувозанатни аниқлаш ҳисобланади. Жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминотни ривожлантириш, аҳоли­нинг энг ҳимоясиз ва муҳтож қатлам­ларини қўллаб-қувватлашга қаратил­ган миллий дастурларни молиялаш­тириш назарда тутилади. Шу билан бир­га, бозор муносабатларини шакл­лантиришда ижтимоий-маданий тадбирларга бюджет харажатларининг турлари ҳам ошиб боради.
     Масалан, эркин нарх ва инфляция шароитида аҳолининг турмуш даражаси пасаймаслиги учун даромадларни индексациялашга қаратилган харажатлар кўзда тутилиши лозим.Яъни, бюджетдан таъминланадиган ташкилот, муассаса ходимларининг иш ҳақи, нафақа, стипендия ва бошқа тўловлар миқдорига вақти-вақти билан жиддий эътибор берилиши та­қозо этилади.
     Кўпгина ривожланган мамлакатларда ижтимоий соҳа харажати давлатнинг асосий молиявий фаолияти бўлиб, улар ушбу фаолиятни маҳал­лий бюджетлар ҳисобидан амалга оширади. Масалан, Чилининг маҳал­лий бюджетларидаги ижтимоий соҳа харажатларини сарфлаш тажрибаси кўпгина мамлакатлар учун намуна бўлиши ва баъзи бир жиҳатларини ўрганиш ривожланаётган давлатлар учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки, ­Чили ислоҳотининг моҳияти тақсимот тизимидан жамғаришга ўтиш, давлат нафақа таъминоти улушини қисқарти­риш ва хусусий нафақа фондларининг юзага келиши билан боғлиқ.
     Давлат нафақа суғурта тизими даст­лабки вақтларда самарали бўлади. Одатдагидек, нафақа олувчиларнинг дастлабки авлоди учун анча қу­лайлик яратилади, улар нафақа тизи­мига келиб тушадиган катта миқдор­даги қайта тақсимлаш орқали маб­лағ билан таъминланади. Бироқ, салмоқ­ли миқдордаги тўловлар, на­фақа тизимининг узоқ муддатга режалаштирилмаганлиги, ижтимоий масалаларнинг марказлаштирилган тартибда ҳал қилиниши шунга олиб келадики, бу тизим доимий (перманент) танглик ҳолатига тушиб қолиши кузатилади.
     Нисбатан, кейинги давр нафақа олувчилар авлоди учун кўрсатилган омиллардан ташқари, макроиқтисо­дий омиллар – ЯИМ, фоиз миқдори, инфляция, валюта айирбошлаш курсининг ўсиш даражаси ҳам таъсир кўрсата бошлади. Нафақа фондлари­ни бошқариш давлатга тегишли, у тўп­ланаётган бадалларнинг хавфсизлигини ва энг кам тўловларнинг бир хил даражада бўлишини таъминлайди. Бундай вазиятда нафақа таъминотини ислоҳ қилиш иқтисодий ислоҳот­лар жараёни билан боғлиқ бўлган бир қанча муаммоларни ҳал қилиш лозимлигини кўрсатади. Улардан учта энг асосийларини қайд этиш мумкин:
     ● нафақа олувчилар турмуш даражасини яхшилаш;
     ● нафақа таъминотининг нафақа олувчи меҳнат ҳиссасига боғлиқ бўлиши;
     ● нафақа таъминотининг молия­вий тизим мувозанати билан уйғун­лаштирилиши.
     Мамлакатимизда 2016 йил якунлари бўйича ЯИМ 7,8 фоиз ўсганлигига қарамай, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари 2015 йилга нисбатан 3,4 фоизга пасайган. Шу сабабли ҳам, 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси давлат дастурида белгилаб олинган бешта йўналишдан бири маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мус­таҳкамлашга, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга қа­ратилганлиги бежиз эмас. Маҳал­лий бюджетларнинг давлат бюджети тизимидаги ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади.
     Маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг мавжуд имкониятларидан яна бири – бу, жойларда аҳолининг иқтисодий фаоллигини оширишга имкониятлар яратиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахс­ларни тадбиркорлик фаолиятидан ола­ётган даромадларини солиққа тор­тиш механизмини такомиллаштириш тақозо этилади. Бунда тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадларни солиққа тортиш ставкаларини белгилашда маҳаллий ҳо­кимиятларга белгиланган тартибда эркинлик бериш талаб этилади. Авваламбор, став­ка ўрнатишда барча якка меҳ­нат фао­лияти билан шуғулланув­чилар учун тенг ша­роит яратиш, даромадларини тў­лиқ солиқ­қа тортилиши, назоратини таъминлаш зарур. Шунингдек, ушбу солиқ ставкаларини инфляция даражасига қараб ўзгартириб бориш мақ­садга мувофиқ.
     Ижтимоий тизимни таъминлаш турларининг кўплиги уларни молия­лаштириш манбалари билан характерланади. Мамлакатимизда мавжуд ижтимоий таъминот тизимини маб­лағ билан таъминлаш манбалари қу­йидагилардан иборат:
     ● давлат бюджети маблағлари;
     ● пенсия жамғармаси маблағи;
     ● касаба уюшмалари маблағлари;
     ● корхона ва ташкилотлар маб­лағлари;
     ● хориж кредити ва грант­лари;
     ● хайрия ташкилоти ва ­фондлари.
     Ижтимоий соҳа харажатлари таркибида салмоқли улушни таълим ти­зимига ажратилаётган маблағлар таш­кил этади. Шу ўринда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда таълимнинг учта асосий моделини қайд этиш мумкин: Осиё модели, Америка модели, Европа модели. Осиё таълим моделида таълимни молиялаштиришда давлатдан ташқа­ри хусусий бизнес ҳам муҳим ўрин тутади. Бунда маҳаллий маблағлар миллий маблағларга нисбатан сал­моқли миқдорни ташкил этади. Бош­ланғич ва ўрта таълим асосан бепул, олий таълим эса пулли. Олий таълим­да талабаларга грантлар ва кредитлар ҳисобидан таълим хизматлари учун пул тўлаш бўйича ёрдам бера­диган кўп тармоқли тизим яратил­ган. Масалан, Япония таълим тизими мам­лакат умумбюджети учун нисба­тан ар­зон тушмоқда. Япония ҳукумати­нинг таълимга қиладиган сарфи ял­пи миллий маҳсулотнинг 5,5–6 фои­зини ташкил этади, АҚШда бу кўрсаткич 7,1 фоизни, Буюк Британияда эса 7,7 фоизни ташкил этади. Ғарб мамлакатлари таълим муассасалари харажатлари ҳукумат грантлари, талабалардан таълим учун олинадиган ҳақ, тижорат фаолиятидан олинадиган да­ромадлар ҳисобига қопланади. Турли мамлакатларда улар нисбати ҳар хил бўлиб, вақти-вақ­ти билан бу кўрсаткичлар нисбати ўзгариб туради. Талабалар шахсий кундалик сарф-ха­ражатларни ўзлари кўтаради. Бунинг учун қуйидаги имкониятлар мавжуд:
     ● ота-оналар маблағи;
     ● ҳукуматдан олинган индивидуал грантлар;
     ● талабаларга тарқатиладиган махсус заёмлар;
     ● қўшимча даромадлар.
     Мамлакатимизда ҳам худди Япониядаги каби катта маблағ талаб қи­лув­чи олий ўқув юртлари давлат их­тиёрида бўлиши ҳамда нисбатан кам­роқ маблағ талаб қилувчи ОТМ­лари хусусий сектор ихтиёрида бўлиши мақ­садга мувофиқ. Чунки, таълимни хусусийлаштириш – бу, соҳага қўшим­ча маблағ жалб этишга кўмак­лашади. Қолаверса, хусусий ОТМларини турли йўллар билан рағбатлан­тириш за­рур, масалан, ҳар хил солиқ имтиёзла­ри бериш ҳамда лицензия олишни янада оптимал вариантларини қўл­лаш лозим.
     Ривожланган мамлакатларда йўлга қўйилган таълим тизимини молия­лаштириш усулларини ўрганиб, уш­бу моделларнинг айрим жиҳатлари­ни мамлакатимиз таълим тизимига жорий қилиш долзарб масалалардан бири. Бугунги кунда таълим тизимига жами бюджет харажатларининг 34–35 фоизи ажратилаётган бир пайт­да мазкур маблағларни режалаштириш ва таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари даромад топиш­лари учун шарт-шароитлар яратиб бериш таълим тизимининг моддий таъминоти яхшиланиши ва уларнинг қўшимча даромад топишлари учун кенг имкониятлар яратади. Яъни, таълим муассасаларининг қўшимча пулли хизмат кўрсатишларини рағбат­лантириш аҳолининг таълим хизматларига ошиб бораётган эҳтиёжлари­ни тўлароқ қондириш имконини бе­ради.
 
Феруза МУСАЕВА,
ТМИ ўқитувчиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.