ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида стратегик шерикчилик билан мустаҳкамланган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражада эканлиги қайд этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилиш учун асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар тасдиқланди. Шунингдек, 2020 йил учун учрашувлар режа-жадвали келишилди.
Музокаралар конструктив ва дўстона муҳитда ўтди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тадбир якунига кўра тегишли Баённома имзоланди.
Манба: Kun.uz