(O´zbek) Миллий статистикамиз замон билан ҳамнафас

1/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда 2017– 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида амал­га оширилаётган кенг қўламли исло­ҳотлар Давлат статистика идоралари фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқ­да. Соҳани ислоҳ қилиш асноси унга тааллуқли халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга кенг жорий этиш чоралари кўрилди, энг муҳими, статистик маъ­лумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ва уларга эришишнинг аниқ механизмлари яратилди. Масаланинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги 3 йил ичида Президентимизнинг тўғридан-тўғри соҳага оид 5 та ва ҳукумати­мизнинг 30 дан зиёд ҳужжати қабул қилинди. Табиийки, уларда қайд этил­ган ҳар бир вазифанинг ўз муддатида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш давлат статистика органларининг асосий вазифалари сирасига киради.
     Тизимда айни мақсадда олиб борилган ишлар ва уларнинг натижаларини 5 та асосий йўналиш кесимида кўриш мумкин.
     I. Статистик-методологик асос­лар ва фаолиятни такомиллаштириш йўналишидаги тадбирлар
     Энг аввало, Президентимиз ­Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йил 28 декабрдаги Мурожаатномасида тизим олдига қўйилган вазифа, жумладан, замонавий Миллий ҳисоблар тизими методологиясини статистика амалиётига тўлиқ жорий қилиш масаласи ҳақида. Бу борада замонавий миллий ҳисоблар тизимининг (МҲТ – 2008) талаблари, унга киритилган янгилик ва ўзгартиришлар тўлиқ ўрганиб чиқилди. Шу асосда амалдаги статистик ҳисоб-китобларни юритиш бўйича услубий қўлланма­ларнинг 5 таси такомиллаш­тирилди, 32 та янги услубий қўл­ланма ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди.
     Миллий ҳисоблар тизими методологиясини статистик фаолиятга тўлиқ татбиқ этиш мақсадида 2019 йил 19 августда Вазирлар Маҳкама­сининг 691-сонли қарори билан тас­диқланган амалий чора-тадбирлар комплекси асосидаги саъй-ҳаракат­лар эса изчил давом эттирилмоқда.
     Яна бир муҳим вазифа фойдаланувчиларнинг статистик маълумотларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қонди­риш масаласидир. Шунга кўра 8 та халқаро ташкилот ва 11 та мамлакат статистика идораларининг маълумотлар базалари таркиби ва уларнинг бу борадаги тажрибалари чуқур ўрганилди.
     Маълумотлар кўламини кенгайтириш борасида миллий ва хорижий фойдаланувчилар ўртасида Интернет орқали сўровлар ўтказилди. Натижада бугунги кунда қўмита сайтида 20 та бўлимда 500 га яқин тўплам ёки жадвал кўринишидаги 1 млн.дан зиёд макроиқтисодий кўрсаткичлар эълон қилинмоқда. Бундан ташқари амалиётга таҳлилий-статистик маълумотларни тайёрлаш ва эълон қилиб бориш йўлга қўйилди. Биргина 2019 йилнинг ўтган даврида 100 дан зиёд таҳлилий-статистик маълумотлар пресс-релизлар кўринишида ўзбек, рус ва инглиз тилларида расмий сайт­да ёритилди. Таҳлилий-статистик маълумотлар видеороликлар шаклида телевидение орқали ҳам тез-тез намойиш қилиб борилмоқда.
     Давлат статистика ҳисоботлари­нинг объективлигини, ҳаққонийли­гини ва ўз вақтида топширилишини таъминлаш бўйича ҳисобот топширувчи субьектлар ўртасида мунтазам равишда профилактика ишлари олиб борилди. Масалан, тизим бўйича жорий йилнинг ортда қолган даврида 2,2 мингдан зиёд семинар ўтказилди, оммавий ахборот воситалари орқали 3300 га яқин чиқишлар қилинди ва 226 мингтадан зиёд буклет тарқа­тилди.     
II. Фаолиятда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) имкониятларидан кенг фойдаланиш
     Статистик маълумотларнинг ҳақ­қонийлиги, ишончлилиги ва очиқ­лигини таъминлашда АКТнинг функционал имкониятларидан кенг фойдаланиш масаласи доимо алоҳида эътиборда бўлди. Ҳозирга қадар барча ойлик, чораклик ва йиллик давлат статистик ҳисоботларни субъектлар томонидан е-Стат 3.0 Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали топшириш 100 фоиз ўзлаштирилди.
     Шунингдек, қўмита ва унинг вилоят бошқармалари расмий сайтлари танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқилиб, фойдаланувчиларга 13 турдаги интерактив хизматлар кўрсатила бошланди. Ҳисобот топширувчи субъектларнинг шахсий ка­бинетлари очилди, статистик маъ­лумотлар ва нашрларни онлайн тарз­да электрон харид қилиш хизмати жорий этилди.
     Халқаро ташкилотлар талабларига биноан 6 хилдаги форматда сайт орқали статистик маълумотларни юклаб олиш имкони яратилди.
     Жаҳон тажрибасига таяниб, Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш, ундаги маълумотлар таркибини кенгайтириш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, халқаро ташкилотларнинг маъ­лу­мотлар базалари ўрганилиб, даврий равишда эълон қилинадиган маълумотлар кўлами кенгайтирил­моқда.
     Ўтган йилнинг бошида Очиқ маъ­лумотлар порталида эълон қилинган маълумотлар тўплами сони 4000 та атрофида эди, бугунга келиб 6500 тадан ошди. Порталга 137 та вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимиятлар ўз маълумотларини жойлаштириб боришмоқда. Натижада Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали ва қўмитанинг расмий веб-сайти халқаро Очиқ маълумотлар институтининг баҳолаши бўйича «кумуш даража»га эришди.
     Статистика органлари ўз фаолиятлари давомида давлат статистика ҳисоботларини йиғишдан ташқари турли кузатувлар ўтказишади. Бундай кузатувлар яқин-яқингача қоғоз кўринишида олиб бориларди, жорий йилдан эътиборан уларни халқаро тажрибалар асосида махсус қурил­малар, яъни планшетлар орқали ўтказиш амалиётга киритилди. Бу ишлар нарх кузатувлари бўйича дастлаб Тошкент шаҳри ва вилоятида синовдан ўтказилди, эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида тўлиқ жорий қилинди.
     Кузатувларни планшетлар воситасида ўтказиш энг аввало, тезкор ахборот олишда асқотади, қолаверса, маълумотларни қайта ишлаш жараёнида хатоликларнинг олдини олади, вақтни тежаб, қоғоз сарфини камайтиради ва меҳнат унумдорлигини оширади. Нархлар шаффофлик мезони бўйича ўрганилади ҳамда ёлғон ва нотўғри ахборот беришларга чек қўйилади.
     Айни кезларда давлат статистика ҳисоботи шакллари бўйича ҳисо­ботларни «web» технологияга асос­ланган ҳолда он-лайн режимда бос­қичма-босқич топшириш имконини берувчи махсус дастурий таъминотни жорий этиш ишлари олиб бо­рилмоқда.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.