«Шу соатларда бир йўла тўртта ҳудудда: Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамда Сирдарёда 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда тўлиқ соғайганлар Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар ҳамда Сирдарёда 5 нафарга етди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида жами 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1405 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари сони 2181тани ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 766 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Манба: Kun.uz