(O´zbek) ID-картани расмийлаштириш ва бериш тизими бўйича президент фармони лойиҳаси эълон қилинди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон Республикасида идентификациялаш ID-картани расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида идентификациялаш ID-картани расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификациялаш ID-картаси тўғрисидаги низом;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификациялаш ID-картаси тўғрисида низом тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификациялаш ID-картаси тўғрисидаги низомга кўра, ID-карта эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.

ID-карта Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туғилганидан бошлаб берилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 18 ёшдан ID-картага эга бўлишлари шарт.

ID-карта фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – икки йил муддатга;

бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;

16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил муддатга.

Фуқаро 14 ёшдан бошлаб ID-карта расмийлаштиришда бармоқ изларини топшириши шарт.

Фуқаро доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига (МваФРБ) ID-картани олиш учун 18 ёшга тўлгандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этиши лозим.

ID-картани алмаштириш учун эса ID-карта муддати тугагандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади.

Фуқаро ID-картани яроқсиз ҳолга келтирганда ёки йўқотиб қўйган тақдирда, унга янги ID-карта Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги Қонунида белгиланган миқдорда қўшимча тўлов асосида расмийлаштириб берилади.

Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ID-карта расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади. Ушбу хизмат учун алоҳида ҳақ ундирилмайди.

ID-карта қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади. ID-карталарни персоналлаштириш ва йўқ қилиш – МваФРБ амалга оширилади.

ID-карта МваФРБ томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунида берилади.

ID-карта белгиланган намуна бўйича лотин ҳарфида ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — қорақалпоқ ёки лотин ҳарфида ўзбек тилларида персоналлаштирилади.

ID-карта бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:

ҳужжатнинг номи;

ID-картанинг рақами;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми;

миллати;

туғилган санаси;

фуқаролиги;

туғилган жойи;

жинси;

берилган санаси;

ким томонидан берилгани;

амал қилиш муддати тугайдиган сана;

эгасининг рақамли сурати;

эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.

16 ёшга тўлмаган фуқаронинг миллати унинг ота ва онасининг ўзаро келишувига мувофиқ белгиланди ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги аризада фуқаронинг миллати кўрсатиб ўтилади.

Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:

эгасининг биографик маълумотлари;

эгасининг биометрик маълумотлари (рақамли фотосурати ва қўл бармоқ излари);

эгасининг электрон рақамли имзоси.

Қонунчиликка асосан чипга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

ID-картадаги миллат ҳақидаги ёзув ота-онанинг миллатига мувофиқ ёзилади. Агар ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта ID-карта берилаётганда фуқаронинг хоҳишига қараб ота-онасидан бирининг миллати ёзилади. Фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллат ҳақидаги ёзув фақат бир марта, отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин.

Вазирлик ва идораларнинг автоматлаштирилган тизими орқали ID-карта эгасининг розилиги билан давлат хизматларини олиш учун бошқа маълумотлардан фойдаланишга рухсат этилади.

ID-карта расмийлаштириш ва бериш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

фуқаро 18 ёшга тўлгунга қадар ихтиёрий;

фуқаро 18 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганида;

ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганида;

фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;

фуқаронинг биометрик маълумотлари ўзгарганида;

ID-картада ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида (расмийлаштириб берилган кундан бошлаб 10 кун ичида – бепул алмаштирилади);

ID-карта яроқсиз ҳолга келганида;

ID-карта йўқотиб қўйилганида.

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, биометрик маълумотлари ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганида, фуқаро МваФРБга ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи фуқаро ID-картани олиш ёхуд уни алмаштириш учун тегишли ёшга етгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, ёзувдаги ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги ва ID-карта яроқсиз ҳолга келгандан кейин бир ой муддатдан кечикмай ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи фуқаро ID-карта олиши учун МваФРБга қуйидагиларни тақдим этади:

Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги ариза;

илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган ҳолатда);

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда) ёки ID-карта;

никоҳ тўғрисида гувоҳнома (фамилияси ўзгарган ҳолда);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ва паспорти ёки ID-картаси бўлмаган ҳарбий хизматчиларга ID-карта контракт асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосида МваФРБ томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига ID-карталар ҳарбий қисм жойлашган жойдаги МваФРБ томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ёзма илтимосномалари асосида берилади.

Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган шахснинг ID-картаси суриштирув, тергов идоралари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига жўнатилади.

Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ID-картаси тергов, суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қайтарилади.

Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган паспортлар ёки ID-карталар йўқ қилиш учун МваФРБга жўнатилади.

ID-карта расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.