(O´zbek) Президент Фарғонада йиғилиш ўтказмоқда. Йиғилишда Сўх воқеалари тилга олинди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фарғонада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев белгиланаётган янги вазифалар, берилаётган топшириқлар ва кўрсатмаларни ёзиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифи давом этмоқда.

Фарғона шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади.

«Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас. Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган — бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди. Туманларга ўзим боришимнинг сабаби — одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар», — деди президент.

Давлат раҳбари ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.

«Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик — минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазир раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси томонидан муаммолар ўрганилиб, кенг қамровли таклифлар тайёрланган. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган.

98та лойиҳа амалга оширилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантирилади.

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади. 1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшиланади.

Туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари, юқумли касалликлар шифохонаси, марказий шифохона тиббий асбоб-ускуналар ва махсус реанимобиль билан таъминланади. Мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, йўллар ва ижтимоий объектлар таъмирланади.

Сўхлик ёшлар учун водий вилоятларидаги олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида мақсадли равишда қўшимча 500та ўрин ажратилади.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.