(O´zbek) Корпоратив трансформация – бошқарувнинг янги даражасига босқичма-босқич ўтиш

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 июлдаги «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан етакчи халқаро консалтинг компаниялари ва молиявий институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Респуб­ликасининг нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Улуғбек Хусанович САЙИДОВ билан бугунги интервьюмиз ушбу ҳужжат доирасида амалга оширилган ишлар, компанияни ривожлантириш режалари ва истиқболлари ҳақида борди.
 
     – Улуғбек Хусанович, ўтган йил июль ойида давлатимиз раҳбари қарори билан «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидан чиқарилди ва табиий газни кейинчалик ташиш, транзит ва экспорт қилиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан харид қилиш ва магистрал газ қувурларига уланган мамлакат истеъмолчиларига сотиш бўйича операторга айланди. Бу қайта ташкил этиш компанияга қандай таъсир кўрсатди?
     – Қарор асосида Ўзбекистон Рес­публикасининг нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш учун замин яратилди. Ўзгариш миллий газ тармоғини халқаро молиявий ҳисо­ботлар, аудит ва бошқарув стандартларига мослаштиради. Бу эса магистрал газ қувурлари ва газ таъминоти тармоғини кенгайтириш, модернизация қилиш ишларини молиялаштириш учун халқаро ҳамкорлар ҳамда инвесторлардан капитал жалб қилиш қобилиятини оширади. Ушбу ҳужжат туфайли табиий газни қувур­лар орқали истеъмолчиларга етказишдаги масъулият тақсимланди, яъни «Ўзтрансгаз» АЖ табиий ресурсни магистрал газ қувурларига (юқори босим) уланган, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ эса газни тақсимлаш тармоқла­рига (паст босим) уланган истеъмолчиларга сотади. Компаниянинг табиий ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга ташиш ва сотиш бўйича фаолияти ҳудудий филиалларини «Ҳудудгазтаъминот» АЖга ўтказиш йўли билан мақбуллаштирилди.
     Табиий газни узатиш йўналишлари бўйича Марказий Осиёда мухим ва оптимал географик нуқтада жойлашган «Ўзтрансгаз» АЖ табиий газни ташиш оператори бўлиб, (Шимол-Жануб ва Ғарб-Шарқ йўналишлари бўйлаб) экспорт фаолиятини ҳам амалга оширади. Бугунги кунда жамият томонидан Магистрал газ қу­вурлари объектлари, компрессор станциялари ва ер ости газ омборларини юқори техник даражада сақ­лаб туриш учун ушбу объектларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник қайта жиҳозлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий хукумат молия ташкилотлари томонидан кредитлар жалб қилинмоқда.
     Жамият ўз таркибидаги тузилмаларни ҳар томонлама баҳолаш жараёнини бошлади. Бундан мақсад кадр ресурсларининг номақбул ёки кутилмаган такрорланишини қисқар­тирган ҳолда автоном ва профессионалликнинг талаб қилинган даражасини таъминлашдан иборат.
     Шунингдек, Осиё тараққиёт банки кўмагида компанияни узатиш тизими «оператори» (transmission system operator – TSO)га айлантириш орқали корпоратив трансформацияни амалга ошириш ҳам режалаш­тирилмоқда. Бунинг натижасида компания функцияларига ўзгартиришлар киритилади ва «Ўзтрансгаз» АЖ газ ишлаб чиқарувчилардан маҳсулот оқимларини режалаштириш, назорат қилиш, мувофиқлаштириш, бошқа­риш ва интеграциялашган газ ташиш тизими орқали етказиб бериш пунктларигача кузатиш учун масъул (жавобгар) бўлади.
     – Кўплаб ҳудудларда табиий газни максимал даражада истеъмол қилиш даврларида унинг тақ­чиллиги сезилиши ҳаммага маълум. «Ўзтрансгаз» АЖнинг ислоҳ қи­линиши ортидан бу муаммо тўлиқ ҳал этилиши мумкинми?
     – 2019 йилда табиий газнинг ички истеъмоли қарийб 38 миллиард кубометрни ташкил этди. Ўтган йилги маълумотларга кўра газ истеъмолининг асосий қисми электр энергияси ишлаб чиқаришга, аҳоли ҳамда бошқа стратегик объектлар ва истеъмолчилар улушига тўғри келади. Табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш ҳажми жорий йилда Ўзбекис­тон Республикаси Вазирлар Маҳка­маси томонидан 2020 йил 11 майда тасдиқланган баланс прогноз кўрсаткичларида белгиланган. Бу бутун мамлакат бўйлаб 40 миллиард кубометрдан ортиқ табиий газ бўлиб, 2019 йилга нисбатан 2 миллиард кубометрга кўпдир.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.