Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг базавий прогнозларига кўра, инфляциянинг 2021 йил якуни бўйича 9,0−10,0 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Ушбу қарор 2021 йил якунида инфляциянинг оралиқ мақсадли кўрсаткичи — йиллик 10 фоиздан паст даражасига эришиш ва иқтисодий фаолликнинг барқарор тикланиши учун етарли шароит яратиш, шунингдек, инфляцион кутилмаларни пасайтиришга қаратилган пул-кредит сиёсатининг жорий йўналишини давом эттириш мақсадида қабул қилинди», — дейилади Марказий банк матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 21 январдаги Марказий банк Бошқаруви йиғилишида ҳам асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган эди.