Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали 50 млн долларлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келгусида унинг устави 200 млн долларга етказилиши ҳам режа қилинган. 11 март куни Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг расмий ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбек — Қирғиз бизнес форумида берган баёнотида «Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади», — деди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов.
С. Умурзоқовнинг таъкидлашича, янги ташкил этиладиган жамғарма «ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади». Инвестиция жамғармаси бир қатор янги қўшма лойиҳаларни, биринчи навбатда, саноат кооперацияси соҳасидаги ишларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади, дея қўшимча қилди. «Бу бугун биз фойдаланишимиз керак бўлган ўсиш нуқтасидир», — дея қайд этди бош вазир ўринбосари.