(O´zbek) Ривожланишнинг янги даври

1/2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Биокимё саноати мамлакатимиз иқтисодий ва инновацион ривожланишининг устувор йўналишларидан саналади. Сўнгги йилларда барча соҳада бўлгани каби ушбу йўналишда ҳам барқарор ўсиш суръатини таъминлаш мақсадида илғор хорижий тажрибалар асосида қатор чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этил­моқда. Жумладан, хомашёдан тайёр маҳ­сулотгача бўлган кўп поғонали қў­шилган қиймат занжирларини яратиш, мавжуд ресурсларни чуқур қай­та ишлашни маҳаллийлаштириш ор­қали хомашё экспортини босқич­ма-босқич қисқартириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарасида биокимё корхоналарида давлат улушини кескин камайтириш, соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берил­моқда.
     Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган «Қўқон биокимё» ак­циядорлик жамияти наинки водийда, балки юртимиздаги йирик қувват­лардан биридир. 1983 йилда «Янги-Қўқон кимёзаводи» номи остида иш бошлаган мазкур корхона ўтган қа­рийб қирқ йиллик фаолияти давомида ривожланишнинг мураккаб даврларини босиб ўтди.
     Йилига асосан 500 минг тонна сульфат кислотаси ва 163,5 минг тонна аммофос ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона 1989 йилга келиб атроф-муҳитга зарар етказганлик важи билан фаолиятини тўхтатди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли буйруғига асосан 1993 йили 15 мартда «Қўқон» ишлаб чиқариш бирлашмаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. 1995 йилдан бошлаб бу ерда маҳал­лий буғдойдан спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган озуқа этил спиртини тайёрлаш йўлга қўйилди. Кейинчалик Ўзбекистон Рес­публикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғ­рисида»ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги қарори билан «Қўқон» ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида «Қўқонспирт» очиқ акциядорлик жамияти ташкил этилди.
     Ишлаб чиқаришда илм-фан ва замонавий технология ҳамда менежмент бошқарувининг илғор усуллари жорий этилмаса турғунлик, бир жойда «қотиб қолиш», табийки, иқтисодий таназзул бошланади. Худди шундай охирги йилларда барча саноат корхоналарида ишлаб чиқа­ришни инновацион ечимлар асосида янгилаш ва равнақ топтиришга берилаётган катта эътибор «Қўқон­биокимё» АЖ (Қўқонспирт» АЖ номи 2020 йил 20 июнь ойида акциядорларининг умумий йиғилиш қа­рорига мувофиқ «Қўқон биокимё» АЖга ўзгартирилди) фаолиятида ҳам янги саҳифа очди. Давлатимиз раҳ­барининг 2017 йил 11 сентябрдаги 3263-сонли қарорига мувофиқ ушбу корхонанинг «Ўзспиртсаноат» АКга тегишли 51,01% акциялар пакети ва «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКга тегишли 46,98% давлат улуши акциялар пакети «Ўзбекис­тон темир йўллари» АЖга давлат улуши сифатида ўтказиб берилди. Шунинг баробарида 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида «Қўқон биокимё»да буғдой клейковинаси (глютен)ни ишлаб чи­қаришга киришилди.
     Бугунги кунда 24,72 га майдонни эгаллаган йирик қувватда спирт ва глютен ишлаб чиқариш, углекислота, иссиқлик-пар ва газ, қурилиш, механик таъмирлаш, элеватор, сув ва канализация, хўжалик ишлари цехлари ҳамда бошқа ёрдамчи иншоотлар мавжуд. Жамиятнинг йиллик озуқа этил спирти ишлаб чиқариш қуввати 4020,0 минг даллни ташкил қилади. Ўтган йили бу ерда 2266,5 минг далл спирт ишлаб чиқарилди. 3 552,5 млн.сўм соф фойда олишни режалаштирган корхона жамоаси бу рақамни амалиётда 7 009,9 млн.сўмга етказди. Ўсиш суръати 2019 йилга нисбатан 1 822,4 млн.сўмга кўп ёки 135,1 фоизга етди.
     Ҳозирда саккиз юзга яқин (уларнинг 127 нафари аёллардан ибо­рат) ишчи-ходим меҳнат қилаётган «Қўқон­биокимё» АЖда ишлаб чиқа­рилаётган озуқа этил спирти ички бозорда сотилаётган бўлса, глютен маҳсулоти экспортга йўналтирил­моқда. Хусусан, 2020 йилда пандемия шароитида жамият томонидан жами 769 169 АҚШ долларида миқдорида экспорт амалга оширилди.
     Кўриниб турибдики, «Қўқон биокимё» акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий аҳволи тобора ўнгланиб, барқарорлик касб этмоқда. Бунда ишлаётган ҳар бир ишчи-ходим яратилган шароитдан ҳам, кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қув­ватлашдан ҳам, кафолатланган моддий манфаатдорликдан ҳам мамнун. Энг асосийси ҳам шу аслида!
     Дарвоқе, корхонанинг ўз олдига қўйган мақсадлари, аниқ режа ва ло­йиҳалари ҳам салмоқлики, уларнинг пешма-пеш рўёбга чиқарилиши шак-шубҳасиз, бу ерда меҳнат қилаётган инсонларнинг турмуш даражаси ва фаровонлиги янада ортишига, қў­шим­ча иш ўринлари очилиб, муқим даромад топиш имконига эга инсон­лар сафи кенгайишига олиб келади. Қолаверса, йирик салоҳиятга эга корхона у жойлашган ҳудуднинг иж­тимоий-иқтисодий кўрсаткичлари юқорилаб боришида ҳам ўз улушини қўшмоғи тайин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.