Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Самарқанд халқаро аэропорти айни дамда қурилаётган янги терминал ишга тушгач, йилига 1,5 миллион йўловчига хизмат қилади. Бу ҳақида Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанд шаҳрида ўтказилган пресс-ҳисоботда маълум қилди.
“Самарқанд халқаро аэропорти янги терминал ишга тушгач, йилига 1,5 миллион йўловчига хизмат қилиш имконига эга бўлади. Самарқанд аэропорти ҳозиргача 2019 йил энг кўп – 390 мингга яқин йўловчига хизмат қилган. Бу йил эса терминал узоқ вақт ишламагани учун атиги 165 минг йўловчи ҳаракатланиши кутилмоқда. Аэропортда «бешинчи даражали ҳаво эркинлиги» тизими амалда бўлади. Бу Самарқанднинг ўзига хос ҳабга айланишига имкон беради ва Самарқанд аэропорти Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозасига айланади.” деди Абдуҳакимов.
Туризм ва спорт вазирининг айтишича, вазирлик Саудия Арабистонида ваколатхона ташкил этмоқчи. Унинг вазифалари «Умра+» дастури бўйича Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон, Покистон каби давлатлардан Ҳажга борадиганларнинг йўналишини айнан Самарқанд ёки Бухоро орқали амалга ошириш бўлади. Яъни ваколатхона айнан шу давлатлар фуқаролари орасида Самарқанд ва Бухородаги зиёрат туризмини тарғиб қилади.
Самарқандда туризмни ривожлантириш учун меҳмонхоналар жуда зарур ҳисобланади. Ҳудуддаги туристик режаларга кўра, 2025 йилгача 94 та меҳмонхона қурилади. Умумий ҳисобда меҳмонхоналар борасида 220 та лойиҳа бор. Туристик қишлоқларни ташкил этиш ҳам давом эттирилади. Ургут туманидаги Терсак қишлоғи, Пайариқ туманидаги Чоштепа қишлоқлари худди Самарқанд туманидаги Конигил қишлоғи каби туристик қишлоққа айлантирилади.