(O´zbek) «Oʼzbekiston havo yoʼllari» Президент Фармонига кўра ўзининг ҳамёнбоп (лоукостер) авиакомпаниясини яратади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Oʼzbekiston havo yoʼllari» Миллий авиакомпанияси 2022 йил охирига қадар «Лоукост» деб номланган янги авиакомпания яратади, бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонидан келиб чиқади.
Президент томонидан тасдиқланган «йўл харитаси»га кўра, тўртта Airbus A320 самолёти эконом-классга ўтказилади. Бу самолётдаги ўриндиқлар сонини кўпайтиради ва чипталар нархини пасайтиради.
     Аввалроқ авиакомпания трансформациясида асосий эътибор самарадорликни оширишга қаратилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Масалан, Ўзбекистон ҳаво йўллари харажатларни 46,5 миллион долларга камайтириши кутилмоқда. Бунинг учун компания ва унинг таркибий тузилмалари ходимларини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган 12 та самолётни эксплуатациядан чиқариш ва авиачипталарни сотиш учун чет эл агентлари комиссиясини камайтириш режалаштирилган.
     Янги бизнес стратегиясига мувофиқ, хизматнинг гибрид моделига ўтиш режалаштирилган бўлиб, унга кўра парвозларнинг бир қисми тўлиқ хизмат кўрсатиш, баъзилари эса арзон авиакомпания принципи асосида амалга оширилади. Бизнес-класс талаб катта бўлмаган йўналишларда, қуйи тоифадаги ўриндиқлар кўпайиши билан бекор қилинади.
     Жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб 4 та Airbus A320 самолётида арзон парвозларни ташкил этиш режалаштирилган. Узоқ масофали йўналишларни ривожлантириш учун 3 та Airbus A321 NEO LR самолётларини ижарага бериш, ички рейслар сонини ҳафтада 17 тадан 49 тага этказиш режалаштирилган.
 
 
Манба: kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.