Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга қиймати 66,4 миллион долларга тенг бўлган 207,5 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган.
Мамлакатимизга олиб келинган бензиннинг катта қисми Россия (39,0 миллион), Туркманистон (22,5 миллион) ва Қозоғистон (4,6 миллион) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, ушбу ёқилғини энг кўп импорт қилган ҳудудлар қуйидагиларни ташкил этмоқда:
Тошкент шаҳри — $46,7 миллион;
Фарғона вилояти — $8,7 миллион;
Бухоро вилояти — $4,7 миллион;
Самарқанд вилояти — $2,2 миллион;
Сирдарё вилояти — $1,8 миллион;
Наманган вилояти — $1,3 миллион;
Тошкент вилояти — $424,0 минг;
Хоразм вилояти — $293,6 минг
Қорақалпоғистон Республикаси — $133,9 минг;
Қашқадарё вилояти — $69,0 минг.