(O´zbek) “DP World” – Ўзбекистоннинг логистика ва ташқи савдони рақамлаштириш соҳасидаги муҳим ҳамкори

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқовнинг дунёнинг энг йирик логистика операторларидан бири бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси раҳбариятининг вакили, рақамли технологиялар ва логистика бўйича бош операцион директори Майк Бҳаскаран билан учрашуви бўлиб ўтди.

Навоий шаҳрида “қуруқ порт”ни яратиш лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида йирик логистика маркази ва эркин иқтисодий зонани қуриш, шунингдек, Тошкент шаҳри ва мамлакатимиз ҳудудларида логистика марказлари тармоғини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, бу, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган юк ташиш ҳажмини каррасига ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг чет эл бозорларига чиқишини соддалаштириш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда асосий логистика маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради. Лойиҳанинг амалий босқичига ўтиш жараёнини тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ва ташқи иқтисодий фаолият барча иштирокчиларининг ягона тизимга интеграциялашуви учун рақамли инфратузилмани яратиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бирлашган Араб Амирликлари томони бу соҳадаги илғор дастурий-технологик ечимларни тақдим этишга ва уларни Ўзбекистонда жорий этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув доирасида Дубай амирлиги (БАА) ҳукумати ташаббуси билан жорий этилган “World Logistics Passport” (WLP) халқаро савдога кўмаклашиш дастурига Ўзбекистоннинг қўшилиши масаласи муҳокама қилинди. Тегишли битимни шу ой охиригача имзолашга келишилди.

Маълумот учун: “World Logistics Passport” — ривожланаётган бозорлар ўртасида савдо имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро дастур. Ташаббус юк ташиш харажатларини оптималлаштириш ва вақтини қисқартириш орқали халқаро савдодаги нотариф тўсиқларни бартараф этиш ва логистика занжири самарадорлигини оширишга қаратилган. 2019 йилда ишга туширилганидан буён дастур ўз иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган савдо операциялари ҳажмини 10 фоизга кўпайтириш имконини берди.

Компания делегацияси 16 майдан буён Ўзбекистонда бўлиб, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги раҳбарияти билан ишчи учрашувлар ўтказди. Музокаралар доирасида экспорт-импорт операцияларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни сезиларли даражада қисқартириш мақсадида божхона тартибларини оптималлаштириш мақсадида замонавий IT-ечимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: mift.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.