(O´zbek) “Tesla” расман МДҲ давлатлари бозорига кириши мумкин

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Tesla” ва “SpaceX” асосчиси Элон Маск тез орада “Tesla” МДҲ бозорларига кириши мумкинлигини айтди. Шунингдек, у Россияда “Tesla” заводини очишга рухсат берди.
     Маск «Новое знание» Бутунроссия форумида тез орада “Tesla” компанияси МДҲ бозорларига кириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар берди.
     «Менимча, биз тез орада Россияда бўламиз. Шунингдек, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатларига кенгроқ эътибор қаратишимиз керак. Бу биз учун муҳим», деди Маск. Шунингдек, у “Tesla” ишлаб чиқариш географиясини кенгайтиришини айтди, шу жумладан Россияда “Tesla” заводини очишга рухсат берди.
     Ҳозирда “Tesla”нинг Америка Қўшма Штатларида заводлари бор. 2019 йилдан бери Шанхайдаги заводида электромобиллар тўлиқ ишлаб чиқарилади. Германиянинг Берлин шаҳри ҳудудида “Tesla” заводи қурилиши бошланган. Компания ишлаб чиқариш географияси кенгайишини AҚШдан товарларни ташиш харажатларини пасайтириш ва дунёдаги бошқа мамлакатлар харидорларига электромобилларни арзонроқ сотиш зарурати билан изоҳлайди.
     “Tesla”нинг AҚШ, Мексика, Европа иттифоқи мамлакатлари (Франция, Буюк Британия, Германия, Испания, Португалия), БAA, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Тайванда савдо офислари мавжуд.
Aввалроқ, Элон Маск “Tesla” ўз электромобилларини биткоинга сотишни тўхтатганини эълон қилганди, шундан сўнг биткоин ва бошқа криптовалюталар қиймати кескин тушиб кетди.
 
 
Манба: kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.