Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сентябрь ойидан яхши ўзлаштирган мактаб ўқувчиларига 500 минг сўм миқдорида ҳоким стипендияси жорий этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, уларнинг ўқитувчиларига 1 миллион сўмдан берилиши белгиланди.
25 май куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда бўлиб ўтган «Беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасидаги ёшлар билан учрашувда мактаб ўқувчиларига сентябрь ойидан жорий этилаётган ҳоким стипендияси ҳақида маълум қилди.
— Стипендия масаласи Худо хоҳласа ҳал бўлади. Ҳоким стипендияси масаласи бўйича биз ҳозир мактаб ўқувчиларига бу йилдан режа қилдик. Ҳар бир мактабдан 5 та фан физика, математика, биология ва кимё ҳамда бу йил чет тилини қўшдик. Бешта ўқувчига ҳоким стипендияси бўлади. Сентябрдан бошлаб ҳар битта ўқувчига ойига 500 минг сўмдан ва уни тарбиялаган ўқитувчисига 1 миллион сўмдан берилади. 9 ой ўқиса мактабда 5 миллион сўм ҳар бир яхши ўқиган, ўзлаштирган ўқувчига тегади ва 10 миллион сўм уни тарбиялаган ўқитувчисига бўлади», — деди Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Пойтахт ҳокими ОТМ талабаларига ҳам стипендия жорий этиш масаласига тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, талабаларга ҳам стипендия ажратилишининг имкони «улар орасидан яхшилари етиши чиқиб, катта-катта солиқларни тўлаганларидан сўнг» пайдо бўлади.
«Секин-cекин бойисак [талабалар стипендияси] бўлади, бирданига ҳаммасини қила олмаймиз. Бу йил мактабда жорий қилдик, Худо хоҳласа ишларимиз юришиб, талабаларимиз ичидан яхшилари етишиб, катта-катта корхоналарни қуриб, улар катта-катта солиқлар тўлагандан кейин ҳоким стипендиялари пайдо бўлади. Талабалар зўр ўқиб, чет элга бориб, у ерда ишлаб, Ўзбекистонга солиқ тўламаса, қаердан бизда [стипендия] бўлади тўғрими? Ўзларингиз катта бўласизлар, ўзларингиз корхоналар очасизлар, ўзингиз солиқ тўлайсизлар ва ўшандан имкониятлар яратилади», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.