(O´zbek) Солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш – замонавий талабларга мос қатъий мақсад

2/2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Рақамли технологиялар самараси ўлароқ бугунги кунда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги асосий муло­қот виртуал платформага кўчиб улгурди.
     Бу қай жиҳати билан аҳамиятли? Умуман, солиқ тизимини рақамлаш­тириш нима учун долзарб? Жавоби оддий: шу орқали солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини ўз вақ­тида, ихтиёрий бажаришига эришиш учун қулай ва ишончли, шаффоф шарт-шароит яратилади. Қолаверса, рақамли технологиялар бирор маъ­лумотни ошириб ё яшириб кўрсатишга йўл қўймайди, чунки уларни бошқаришда инсон иштироки минимал даражада бўлади. Автоматлаштирилган тизимларни эса алдаш имконсиз. Бунинг эвазига ноқонуний фаолият олиб бориш, даромадни яшириш ёки уларни самарасиз ва мақ­садсиз сарфлашнинг олди олинади. Натижада иқтисодиётга легал маб­лағлар оқими ошади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади. Буларнинг бари «яширин иқтисодиёт»га қарши самарали курашни англатади.
     Ва яна шуниси аниқки, солиқ маъмурчилигига замонавий ахборот технологиялари кенг татбиқ этилиши туфайли солиқ тўловчиларнинг вақт­ни тежаш ҳақида қайғуришига ҳожат қолмаяпти, улар ортиқча харажатларни ҳам шунчаки унутиши мумкин бўляпти.
     Биргина мисол: айни дамда Элект­рон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz орқали 50 дан ортиқ интерактив ва ахборот хизматларидан бепул фойдаланиш учун вақт, манзил борасида ҳеч қандай чеклов йўқ.
     Порталда солиқларни мустақил равишда ҳисоблаб чиқаришдан тортиб, ҳисобот ва солиқ декларациялари, мурожаатларни юбориш имкониятигача мавжуд. Жумладан, со­лиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқлар электрон тўлан­моқда, 12 турдаги ҳужжат ва 27 хил ҳисобот электрон тарзда юборил­моқда.
     Бунинг учун унда жисмоний ва юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳар бирига ало­ҳида шахсий кабинет очилган. Уларга тааллуқли хизматлар ҳам махсус бўлимларга жойлаштирилган. Ҳар қан­дай турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимида тўлаш хизмати эса порталнинг асосий қу­лайлиги ва афзалликларидан биридир. Масалан, жисмоний шахслар портал ёрдамида даромад солиғи, ер ва мол-мулк солиқлари суммаларини аниқлаши, тўлаши мумкин.
     Солиқ тўловчиларга янада қу­лайлик яратиш мақсадида порталдаги барча интерактив хизматлар «SOLIQ» мобил иловасида ҳам жамланган. 2020 йил давомида порталдаги интерактив хизматлардан солиқ тўловчилар 700 миллион маротабадан ортиқ фойдаланди. Демак, унинг аҳамияти ва самараси ҳақида ор­тиқча изоҳга ҳожат йўқ.
     Солиқ тизимини рақамлаштириш жуда кўп юмушларни тарихга айлантирди. Мана бир мисол: ҳисобварақ-фактураларни қоғоз шаклида расмийлаштириш тобора «ўз умрини ўтаб» бормоқда. Давлат солиқ қў­митаси 2020 йил 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари учун электрон ҳисоб варақ-факту­ралар (ЭҲФ) тизимини жорий эта бошлади. Ушбу тизим мамлакатимиз­да реализация қилинаётган товарлар реал ҳажмини тўлақонли кўриш имкониятини тақдим этмоқда. Пировардида катта меҳнат, кўп вақт талаб этадиган ишлар тезроқ, арзонроқ, қулайроқ ва ўртадаги воситачиларсиз ҳал бўлмоқда.
     2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, ЭҲФ тизимидан фойдаланувчилар сони 451 мингтадан ошди. Улар томонидан 32,7 млн. донадан ортиқ ЭҲФ расмийлаштирилган.
     Ҳозиргача 22 та корхона ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида оператор мақомини олди. Оператор бўлиш истагини билдирган яна 13 та корхона ва Роуминг оператори ўртасида тизимлараро интеграция жараёни давом этмоқда.
     2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида ЭҲФни тўлиқ жорий этиш белгиланган. Шунга кўра тизимда фойдаланувчилар сони, хизматлар сифати, қулай­ликлар қамрови тобора ортиб боришига етарлича асос бор.
     Маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш тизими ҳам солиқ тизимини рақамлаштиришда истиқ­болли лойиҳалардан бири саналади. Бу борада яқин вақт ичида «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан «Asl belgisi» номли мобил илова ишлаб чиқилмоқда.
 
 
Алишер ЭЛМУРАДОВ,
Давлат солиқ кўмитаси раисининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича маслаҳатчиси
 
Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ,
Давлат солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.