Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Хитойнинг электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи «Xpeng» компанияси Гонгконгда IPO ўтказиб, тахминан 1,8 млрд доллар йиғди.
Хитой компанияси IPO савдосидан шунча миқдорда маблағ тўплаш учун 85 миллион А тоифадаги оддий акцияларнинг ҳар бирини 165 гонконг доллари билан чиқарган. Қимматли қоғозлар 1,8% га кўтарилиб, очиқ савдода 168 гонконг долларига етди ва кейин таклиф нархидан 1,5 га паст бўлиб, 162,5 гонконг долларини ташкил этди. Июнь ойида электромобиллар ишлаб чиқарувчи ушбу компания акцияларининг ҳар бири 180 гонконг долларидан кам бўлишини айтган эди. Кейин компания Гонконг фонд биржасига киришда 1 миллиарддан 2 миллиард долларгача маблағ жалб қилишга умид билдирган.