12 июль куни Тошкент шаҳрида БААнинг “Masdar” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Халқаро Молия корпорацияси техник кўмагида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳалари учун очиқ тендер савдолари ўтказилди.
“Masdar” компанияси 2021 йилнинг май ойида ушбу тендер ғолиби деб топилди.
“Masdar” компанияси ушбу лойиҳаларга 300 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиши, лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда.