Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
30 август куни «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти Тошкент халқаро аэропортида қабул қилиб олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«»Спутник V»нинг бу компоненти ушбу вакцинанинг 1-компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлаш учун мўлжалланган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи Дилором Турсунова мазкур вакцинанинг биринчи ва иккинчи дозалари орасидаги узилишнинг зиёни йўқлигини маълум қилганди.
Ҳозирга қадар мамлакатга 17 млн 946 минг 540 доза вакцина келтирилди. Шундан, 28 август ҳолатига жами 14 млн 27 минг 520 доза вакцина қўлланилган. Айни дам эмланиш учун Ўзбекистонда таҳминан 3,9 млн доза вакцина мавжуд.