(O´zbek) Трансформация ва инновацион банк хизматлари

3-2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Юртимизда истиқлолимиз­нинг қутлуғ 30 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган ушбу кунларда сўнгги 4 йил ижти­моий-иқ­ти­со­дий ҳаёти­мизда туб бурилиш палласи бўлганига ишонч ҳосил қила­сан киши.
     Дарҳақиқат, Президентимиз ­Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан исло­ҳотларнинг янги босқи­чида иқтисодиёт­нинг «қон томири»га қиёс­ланадиган молия-банк тизимида мислсиз ўзгаришлар юз берди. Таъбир жоиз бўлса, молия муассасалари халққа бир қадам яқинлашди, замон талабларига ҳамоҳанг ишлай бошлади.
     Ҳозирги тезкор давр талабидан келиб чиқиб, амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар, ҳаётга татбиқ қилина­ётган пухта ўйланган, аниқ чора-тадбирлар самарасидир.
     Айтиш жоизки, республика молиявий хизматлар бозорининг энг фаол иш­тирокчиларидан бири бўлган «Агробанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятида янги даврни бошлаб берди. Трансформация жараёнлари жадаллашиб, инновацион хизматлар жорий этилаётгани туфайли у мамлакатнинг энг замонавий тижо­рат банки сифатида тўла шаклланди.
 
Барқарор ўсиш пойдевори яратилди
 
     Кейинги пайтда молиявий институтларнинг барқарорлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисо­дий ҳаётдаги ролини оширишга катта эътибор қара­тилаётгани бежиз эмас, албатта. Чунки қулай бизнес му­ҳитини қарор топтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли ҳаёт даражасини юксалтиришда тижорат банклари ғоятда му­ҳим ўрин тутади. Шу боис охирги 4 йил ичида давлатимиз раҳбарининг банк тизимини қўллаб-қувватлашга оид қабул қилган Фармон ва қарорлари ижроси доирасида «Агробанк» АТБ фаолиятининг бар­қарорлиги таъминланди ва ўсиш учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Ушбу муҳим ҳужжатлар бўйича банк капиталлашуви даражасини ошириш учун жами 4,5 трлн. сўм маблағ йўналтирилди. Бунинг ҳисобига банк устав ка­питали миқдори 2017 йил бошига қиёс­ланганда 14 мартага кў­пайиб, 5,3 трлн. сўмга етказилди.
     Шубҳасиз, бу банкнинг маҳаллий ва хорижий ресурсларни жалб қи­лиш, иқ­тисодиёт тармоқларини фаол кредитлаш борасидаги имкониятларини яна кенгайтирди. Буни тасаввур қилиш учун хал­қаро кредит линияларини жалб этиш­даги ўсиш суръатларини келтириш ўрин­лидир.
     Гап шундаки, 2016 йилда атиги битта хорижий банкдан 30 млн. АҚШ доллари жалб қилинган бўлса, 2017-2021 йиллар давомида 18 та халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳам­корлик алоқалари ўрнатилиб, 703 млн. доллар миқдо­рида линиялар жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари, ички манбалар ҳисо­бидан жалб қилинган депозитлар ҳажми қарийб 5 баробарга ошди. Бошқача қи­либ айтганда, депозитлар миқдори 7,3 трлн. сўмга кўпайиб, 9,2 трлн. сўмга етказилди.
     Умуман олганда, банк томонидан 2017 йилдан буён иқтисодиёт тармоқ­ларини қўллаб-қувватлаш учун жами 76 трлн. сўмликдан ортиқ кредит маблағ­лари йўналтирилди. Шунингдек, 2021 йил август ойи ҳолатига кў­ра, банк активлари 34,6 трлн. сўм, кредит қўйил­малари 28,9 трлн. сўмни ташкил қилди. Бу 2017 йилдагига нисбатан қарийб 10 баробарга ошди, деганидир.
     Қўлга киритилаётган ушбу ютуқ­лар давлатимиз раҳбарининг «Энди банк­лар ресурс жалб этиш бўйича «ўз аравасини ўзи тортиши» керак. Шундагина бозор шароитига мос, замонавий бошқарув тизимига эга молиявий институтга айлана олади», дея куйиниб айтган сўзларидан тўғри хулоса чиқарилиб, банк тизимини ислоҳ қилиш ва инвестициявий фаоллигини ошириш борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар самараси туфайлидир.
 
Янгиланиш ва юксалиш пиллапояси
 

     Ислоҳотларнинг ҳозирги босқи­чида миллий иқтисодиётда бозор механизм­лари ва тамойилларини кенг жорий этиш, айниқса, банклар ўрта­сида рақо­батни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
     Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар банк тизими амалиё­тига назар солсак, айнан бозор тамо­йиллари ва механизмлари қўллани­лиши юқори натижалар берганига ишонч ҳосил қи­ламиз. Шунинг учун «Агробанк»да трансформацияни олиб бориш орқали уни халқаро андозаларга мувофиқ иш юритадиган инновацион тижорат банкига айлантириш, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бирламчи вазифага айланган.
     Таъкидлаш керакки, банк трансформациясини амалга ошириш мақсадида дастлаб 2017-2018 йилларда банк фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича етакчи хорижий банклардан экспертлар жалб этилди. Ўз навбатида, халқаро банк амалиёти ютуқларини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ ходимлар Туркия, Россия, Германия, Грузия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг етакчи банкларида тажриба ошириб қайтишди.
     Трансформация жараёнининг нав­батдаги босқичи этиб белгиланган 2019-2020 йилларда Осиё тараққиёт банки ҳамда KPMG халқаро консалтинг компаниялари жалб қилиниб, банкни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқил­ди. Унинг асосида қабул қилинган янги бизнес моделга кўра келгусида «Агробанк» фаолиятини 2 та асосий йўналиш бўйича ривожлантириш белгилаб олинди.
     Биринчиси, давлат дастурлари иж­рочиси сифатида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш баробарида, аг­росаноат тармоғи корхоналари ҳар томонлама қўллаб-қувват­ланади.
     Иккинчиси, банкнинг тижорат биз­неси, хусусан, корпоратив мижоз­лар, кичик бизнес субъектлари, чакана бизнес кўламини кенгайтириш йўналишидаги ишлар изчил давом эттирилади.
     Банк трансформацияси бошлангандан буён ўтган 4 йил давомида олиб борилаётган шу каби пухта ўйланган чора-тадбирлар, айтиш жоизки, банк ҳаётида юксалиш даврини бошлаб берди. Буни 2020 йил якунлари бўйича банк асосий кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшилангани ҳам тасдиқлайди. Бинобарин, соф фойда 18 мартага ўсиб, 255 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, активлар рентабеллиги (ROA) 3 мартага ортиб, 1 фоиз, капитал рентабеллиги (ROE) 2 мартага кўпайиб, 5,1 фоиз, операцион самарадорлик (CIR) 28 фоиз бирликка яхшиланиб, 60 фоиз ўсгани кўп нарсани англатади.

Аҳолининг тадбиркорлик руҳи уйғонди

 
     Президентимиз томонидан камба­ғалликни камайтириш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб берилиб, аҳолининг эҳтиёжманд қат­ламини давлат кўмагида бой қилиш ҳаракатлари бошланди. Бу борадаги лойиҳаларни молиялаштиришда таянч банклар қато­рида «Агробанк» АТБ масъул этиб бириктирилди.
     Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғо­тиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва сало­ҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир», деган эди Президентимиз ўз чиқиши­да. Ушбу ҳаёт ҳа­қиқатидан келиб чи­қиб, айни пайтда камбағалликка қар­ши курашишнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияси, давлат дастурлари қабул қилиниб, уларнинг изчил иж­роси таъминланмоқда. Яъни дастурлар доирасида жами 7 трлн. 44 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Бунинг эвазига қанчадан-қанча аҳоли бизнес фаолиятини йўлга қўйиб, му­қим даромад манбаига эга бўлди. Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳисобига охирги 4 йил ичида банк томонидан хизмат кўрсатилаётган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари сони қарийб 80 мингтага ошгани фикримиз тасди­ғидир.
Шу билан бирга ҳудудларни иж­тимоий-иқтисодий ривожлантириш дас­турлари доирасида 2 719 та лойи­ҳани молиялаштириш учун 4,7 трлн. сўмлик кредитлар йўналтирилди. Пировардида 33 мингтадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Шу маънода, аҳолининг эҳ­тиёжманд қатла­мини камбағалликдан чиқариш, улар­да тадбиркорлик руҳини уйғо­тиш­да «Агробанк» энг яқин ҳамкор, молиявий мададкорга айланган, десак, айни ҳақиқат.
Кластер истиқболига йўналтирилаётган сармоялар
     Банкимиз номидан ҳам маълумки, аграр соҳа ва у билан бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истиқ­болли бизнес лойи­ҳаларини молиялаштириш фаолиятимизнинг устувор йўналиши ҳисобланади.
     Маълумки, қишлоқ хўжалигига бозор тамойилларини жорий қилиш ор­қали соҳани сифат жиҳатидан ривожлантириш ва саноатлаштириш мақсадида кластер тизими жорий қи­линди. Ҳо­зирги пайтда республикамизда ташкил этилган пахта-тўқи­мачилик кластерлари умумий сони 122 тага етган бўлса, шундан 91 таси «Агробанк» мижози ҳисоб­ланади. Жами 384 минг гектар майдонда пахта етиштираётган мазкур кластерларда занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, яъни чигит экишдан тор­тиб, то тайёр маҳсулот ишлаб чиқа­ришга бўлган жараёнларни қам­раб оладиган инвестициявий лойиҳалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ қилиняпти. Жумладан, 2021-2023 йилларда пахта-тўқимачилик кластерларида умумий қиймати 501,4 млн. долларлик 43 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутил­ган. Ушбу лойиҳаларнинг 300 млн. доллари банк кредити асосида молиялаштирилиши, бунинг ҳисобига қарийб 17 000 та янги иш ўринлари яратилиши ку­тилмоқда.
     Ҳозирги кунгача кластерларнинг шу каби занжирли механизм асосида пахта толасини чуқур қайта ишлашга қара­тилган 272 млн. АҚШ доллари миқдорида лойиҳалар молиялаштирилди. Бу борадаги ишлар кел­гусида ҳам давом эттирилиб, аж­ратилаётган банк кредитлари миқ­дори йил сайин ошириб борилаверади.
Бундан ташқари, пахта-тўқима­чилик кластерлари ҳамда улар билан кооперация асосида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мақсад­ларига 2,4 трлн. сўмлик кредитлар берилди.
     Тез орада ишга туширилиши кутилаётган «agrozamin.uz» электрон савдо платформаси умуман, барча турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари учун қўшимча қулайликлар тақ­дим этиши, шубҳасиз. Негаки, ушбу платформа ор­қали боғ ва дала неъматлари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги техникалари олди-сотдиси, соҳага оид хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади.
 
Замонавий билим ва тажрибалар – амалиётга
 
     Қишлоқ хўжалигида замонавий билим ва тажрибаларни ўзлаштириш, амалиётга интенсив ва инновацион агротехнологияларни татбиқ этиш орқали аграр соҳада юқори самарадорликка эришишда «Агробанк» томонидан амал­га оширилаётган лойиҳаларнинг хизмати биқиёс­дир. Масалан, юртимиз деҳқон, фермер ва кластерлар иштирокчиларининг билим ва кўникмаларини бойитиш, илғор тажрибаларни ўргатиш мақсадида 100 та китобдан иборат тўплам яратилди. Банк қошида ташкил этилган 120 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, олим ва экспертлардан иборат илмий гуруҳ изланишларининг маҳсули бўлган ушбу тўплам 10 минг нусхада чоп этилиб, респуб­ликамиз бўйича бепул тарқа­тилмоқда.
     Шунингдек, agrobank.uz сайти ва agro100_kitob_bot телеграм манзилида электрон шаклда фойдаланиш имконияти яратилиб, ушбу воситалар орқали 30 минг марта кўчириб ­олинди.
     Банкимиз томонидан мамлакат қиш­лоқ хўжалиги равнақи йўлида амалга оширилган яна бири йирик лойиҳа «Фермерлар мактаби» ташкил этилганидир. Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақ­сад – қишлоқ хўжалиги йўналишида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни режалаштирган аҳолига ўз бизнесини йўлга қў­йишга ва ривожлантиришга кўмаклашишдир.
     Мазкур лойиҳа Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг Нукус, Са­марқанд ва Термиз филиаллари, шунингдек, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳам­корликда 5 та ҳу­дудда ташкил этилиб, тингловчилар минтақалар бўйича жалб этилмоқда.
     Мактабларда чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, ис­сиқхона хўжалиги ҳамда бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик йўналишлари бўйича хориж стандартлари асосида дарслар берилаётгани туфайли ёшларнинг қизиқиши орт­моқда.
     Аграр таълимга ортиб бораётган талабни инобатга олиб, келгусида ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги йўналишларни қамраб олиш саъй-ҳаракат­лари бошлаб юбо­рилди.
 
Онлайн хизматлар таклиф этишда етакчи
 

     Ҳозирги тезкор замон талабидан келиб чиқиб, амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар тижорат банклари олдига хизматлар бозорини давр талабига уйғун равишда такомиллаштириш, тезкор, қулай ва сифатли хизмат кўрсатишни тақозо қил­моқда. Табиийки, бунга амалиётга замонавий дастурлар, IT ютуқларини қўлламасдан туриб эришиб бўлмайди. Шунинг учун «Агро­банк»да автоматлаштирилган банк тизимлари самарали ишлашини баҳолаш мақсадида (PWC) халқаро консалтинг компанияси жалб этилган ҳолда, IT аудитдан ўтказилди.
     Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳасида 4 та йирик лойиҳа ижросига киришилди. Булар – CRM – мижозлар билан муносабатларни бошқа­риш тизими, HR – инсон ресурсларини бошқариш тизими, BRMS – бизнес жараёнларни бош­қариш, яъни кредит конвейр тизими, ESB – турли ахборот тизимларини бирлаштириш тизими (шина).
     Ўзбекистон молиявий хизматлар бозорида биринчи бўлиб «Агробанк» АТБ томонидан жисмоний шахслар учун Онлайн микроқарз ҳамда «Онлайн кредит» хизмати тақдим этилгани бунга ёрқин мисолдир. Ушбу янги хизматнинг афзаллиги шундаки, ундан 24/7 режимида масофадан фойдаланиш мумкин. Вақт сарфлаб банк офисларига келишга, ҳуж­жатлар тақдим этишга ҳожат йўқ. Амалиёт «Agrobank mobile» мобиль иловаси ҳамда «Интернет банкинг» тизими орқали қўлингиздаги гаджетларда бажарилади.
     Яна бир янгилик – онлайн халқаро пул ўтказмалари ҳам мамлакатимиз молиявий хизматлар бозорида илк бора «Агробанк» томонидан йўлга қўйилга­нини алоҳида таъкидлаш жоиз. Россиянинг «Сбербанк»и билан ҳамкорликда жорий қилинган ушбу хизмат туридан банкка бормасдан фойдаланиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида банк картасига пул маблағ­ларини қабул қилиб олиш мумкин.
     Мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида чакана хизматларга ихтисослашган chakana.uz маркетплейси ҳам жорий қилинди. B2C форматдаги мазкур платформада 7 000 дан зиёд маҳсулот­ларни онлайн харид қилса бўлади. Бундан ташқари, 2017-2020 йилларда 1400 дона янги банкомат олиб келиниб, рес­публика бўйича жойлаштирилди.
Худди шунингдек, аҳолига қўшим­ча қулайлик яратиш учун пластик карталарни бепул етказиб бериш, Ўзбекистон бўйлаб миллий валютадаги пул ўтказмалари, мультивалюта «Visa» карталари, «Humo» кредит карталари ҳамда пластик картани осонлик билан олиш имконини берувчи картоматлар, ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланиб хизмат кўрсатувчи мобиль офис хизматлари сингари янги хизмат турлари ишлаб чиқилди, 333 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари (24/7) ташкил этилди.

Узоқ муддатли ривожланиш стратегияси

 
     Истиқлол йилларида «Агробанк» АТБ ўзининг самарали фаолияти билан мижозлар меҳрини, ҳамкорлар ишончи қозона олди. Зеро, ўтаётган ҳар бир йил муваффа­қиятларга бойлиги билан банк ҳаё­тида ўчмас из қолдирмоқда. Бироқ кўплаб ютуқлар қўлга киритилган бўлса-да, ҳали олдимизда бажарилиши лозим бўлган ишлар бирталай. Аввало, банк молиявий барқарорлиги ва хизматлар сифатини баҳолашда умумэътироф этил­ган замонавий усуллар ва меъёрларни жорий қилиш талаб этилади.
     Тизимда олиб борилаётган ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақ­сад шуки, Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги «2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармонида банк трансформациясини ташкил қилиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларнинг изчил ижросини таъминлаш, пировардида «Агробанк»нинг рақобат­бардошлик даражасини ошириш, илғор банк амалиёти асосида фаолият юритаётган тизимга айлантириш ҳамда аҳолининг банк тизимига ишончини янада мустаҳкамлашдир.
     Мамлакатимизда тижорат банклари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, халқаро стандартлар асосида ташкил этишга қаратилган стратегик ислоҳотлар бунга, албатта, эришиш имконини беради. Бу жараёнларда юртимиздаги йирик молия муассасаларидан бири бўлган «Агробанк» АБТ олдинга сафларда туриб, иқтисодиётимизни янада та­раққий эттириш, аҳолини тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, уларнинг бизнес лойиҳала­рини молиявий қўллаб-қувватлаш ор­қа­ли камбағал­ликни қисқартириш каби эзгуликларда камарбаста бўлаверади.
 
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.