Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкентдаги янги метро линиясининг умумий қиймати 354,3 млн долларни ташкил этади. Шундан 208,3 млн доллари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.
Янги метро линиясини қуриш президентнинг “Тошкент шаҳрида ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метро линиясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади, деб ёзмоқда “Норма”.
Тасдиқланган техник-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 354,3 млн долларни ташкил этиши кўзда тутилган. Бу маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Давлат бюджети маблағлари – 208,3 млн доллар;
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан – 108, 3 млн доллар;
Хитой Эксимбанкининг 500 млн доллар кредити ҳисобидан;
Давлат улуши – 37, 07 млн доллар.
Лойиҳанинг капиталлашуви 317,2 млн долларни ташкил этиб, бу маблағлар машина, асбоб-ускуналар ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга йўналтирилади.
Қайд этилишича, Хитой Эксимбанкининг кредити 20 йил муддатга, беш йиллик имтиёзли давр билан берилди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити эса тўрт йиллик имтиёзли давр билан 15 йилга тақдим қилинади.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш мақсадида “Буюк ипак йўли” бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.